Авторизация
 
  • 10:40 – Ҳалима НЕЪМАТОВА: “ЗАМОНАВИЙ НАЪМУНАЛИ ОИЛА МЕЗОНЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ АМАЛИЙ ИШДА АКС ЭТАДИ” 
  • 10:19 – МИЛЛИЙ СИЁСАТИМИЗ УЧУН ЎТА МУҲИМ ВОҚЕЛИК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИНИ ҲАМЮРТЛАРИМИЗ КАТТА ҚИЗИҚИШ ВА МАМНУНИЯТ БИЛАН КУТИБ ОЛДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 14:50 – ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАНДИ 

КАШАНДАЛИК СИЗГА ЯРАШМАЙДИ, ОЙПАРИЛАР!

[xfgiven_gallery][xfvalue_gallery][/xfgiven_gallery]

 

Аллоҳ аёлни яратиб, дунёдаги бор нозиклик, гўзаллик, иффат ва назокат, покизалик ва нафосатни унинг қалбига, жисмига жойлаган экан. Шунинг учун ҳам азал-азалдан шоиру-шуаролар уларнинг гўзаллиги билан бирга хислатларини куйлашдан чарчашмаган, асарларида улардан маъбудалар яратиб, ўзлари сажда қилишган. Юқорида айтилган ташбеҳлар, айниқса, ўз қадрини иймон баробар қўядиган Шарқ аёлларига жуда ҳам мос келади.
 

Лекин модага, ғарбона ҳаёт тарзига ҳавас билан қарайдиган ёш қизлар қатлами пайдо бўлгандан бери у ер-бу ерда тамаки тутатиб ўтирган хотин-қизларга ҳам кўзимиз тушмоқда. Гапнинг очиғи, чекиб турган аёлни кўрган йигитлар латофату-нафосат ҳақида ўйлай олмай қолишмоқда. Улар калласида бўлмағур хаёллар чарх урадиган бўлиб қолди. Тамакининг зарари ҳақида кўп ва хўп ёзилмоқда, гапирилмоқда. Келинг, бу гал масалага бошқа томондан ён-дашиб кўрайлик. Балки, ўзини мусулмон фарзанди деб биладиган аёлларимиз бу ҳақда мушоҳада қилиб, чекиш ҳа-қида бир қарорга келишар.

Аллоҳ Қуръони Карим сураларида ҳаромни ҳалол неъматлардан ажратиб қўйган. Улар ўртасида эса макруҳ нарсалар (ҳаром ўлган мол гўшти, турли хил нотабиий аралашмалар қўшилган ичимликлар) борлиги ва уларни истеъмол қилишдан сақланиш лозимлиги ҳам муқаддас китобларда таъкидланган. Шунинг учун уламоларимиз чекиладиган нарсаларни макруҳ деб ҳисоблашади.

Ҳар қандай ҳолда ҳам чекиш зарарли бўлиб, эркак кишига нисбатан кашанда аёлнинг саломатлиги тез издан чиқишига сабаб бўлади. Бунинг устига аёл аввало тарбиячи - фарзанди дунёга келганидан бошлаб унинг бағрида бўлади. Агар она чекувчи бўлиб, ундан мудом тамаки ҳиди анқиб турса, гўдак шу ҳидга ўрганиб қолади, онасига тақлид қилади ва вояга етмасиданоқ кашандага айланади.

Қиссадан ҳисса шуки, Шарқ аёлига чекиш мутлақо ярашмайди. Чекиб турган аёлни кўрган ҳар қандай одамнинг кўнглида ижирғаниш, нафрат пайдо бўлади.

Н. ЖАМОЛОВ,

вилоят ОИТС (СПИД)га қарши курашиш марказининг

етакчи мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг:  [rating-type-1]
[/rating-type-1] [rating-type-2]
  • [rating-plus]Нравится[/rating-plus]
[/rating-type-2] [rating-type-3]
  • [rating-minus]Не нравится[/rating-minus]
  • [rating-plus]Нравится[/rating-plus]
[/rating-type-3]
Оставить комментарий
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter