Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЮКСАК МАЛАКАЛИ МАЛАКАЛИ ДЕПУТАТЛАР КОРПУСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЯНГИ БИР АМАЛИЙ ҚАДАМ

  • 15.02.2018, 11:39,
  • ---
  • 0

"Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш - бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат фикри-зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс" — Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида таъкидланган ушбу фикрлар бир неча кун муқаддам бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ХХIХ сессиясини танқид ва ўз-ўзини танқид руҳида кечишини таъминлади.
 

Бугунги куннинг талаби битта-халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ўзининг ташкилотчилиги ва ташаббускорлиги, масъулияти билан халқимизнинг, муҳтарам Президентимизнинг ишончини оқлаши лозим. Ўтган йили бошлаб берилган ташаббус барча даражадаги депутатларни халқ ўртасида қайта танитди. Энг муҳими, уларни уйғотди. Вилоятимиздаги депутатлар корпусининг энг ёши улуғ аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Хидир ШУКУРОВ билан суҳбатда ҳам бу руҳ ўз ифодасини топди.

- Хидир Шукурович, тарихий видеоселекторда Ўзбекистон раҳбари кенг кўламли ислоҳотларнинг иштирокчиси эмас, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиш, бошқаларга намуна кўрсатишни давр талаб қилаётганини, ҳар биримизнинг масъулиятимиз, зиммамиздаги вазифа жуда юқори бўлиши биз икки йил давомида фавқулодда сафарбарлик ҳолатида ишлашимиз жараёнида асқотишини айтган эди. Бу даъватга амалий иш билан жавоб бериш ҳолати қониқтиради, деб ҳисоблай оласизми?

- Кун тартибидаги еттита масаланинг қараб чиқилишида бу саволга жавоб қайтарилди, десам муболаға қилмайман. Қолаверса, бу сафарги сессия олдингиларига қараганда нисбатан жонли кечди. Ростини айта қолай. Авваллари Кенгаш сессиялари, доимий комиссиялар йиғилишларида депутатлар номигагина қатнашиб кетар эди. Натижада чуқур таҳлил қилинмаган, қоғозда қолиб кетадиган қарорлар қабул қилиниб, ҳужжатларнинг ижросини ҳар бир депутат назорат қилмасди. Энг ачинарлиси, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўласинча бажарилмасди.

Февраль ойидаги машваратда ҳар бир депутат фаолиятига холис баҳо берилди. Халқ дарди билан яшаётган ҳамкасбларимиз ҳақида илиқ фикрлар айтилди. Шу билан бирга, таҳлиллар охирги икки йилда ўтказилгансессияларда бирон маротабамасалани кўтариб чиқмаган, йиғилишларда сабабсиз қатнашмаган депутатлар ҳам борлигини кўрсатди. Бу ҳолатга хотиржам қараб туриш мумкин эмас.

Депутатнинг ўз фаолиятига эътиборсизлик билан қарашига ҳаққи йўқ. Уни халқ сайлаган экан, депутат халқ олдида ҳамиша ҳисоб бериб бориши зарур. Сессияда сиёсий фаолиятини бир четга суриб қўйган депутатларборлиги очиқ айтилди. Ўйлайманки, сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳи раҳбарлари, доимий комиссиялар мутасаддилари ҳақли эътирозлардан тўғри хулоса чиқариб олишади.

 

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2018 йилдаги иш режасида қайси масалаларга устуворлик даражаси сифатида асосий эътибор қаратилиши лозим деб ўйлайсиз?

- Жорий йилнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини белгилаб берадиган фаолиятимизда қуйидаги вазифаларни диққат марказига қўйиш мақсадга мувофиқдир:

Биринчидан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳар бир депутати сессияларга масала киритиш борасидаги фаоллигини ошириши зарур.

Иккинчидан, сиёсий партияларнинг маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари таъсирини сездириш, ёшлар муаммоларига эътибор қаратиш вақти етди.

Учинчидан,депутатлар ўқишини мунтазам давом эттириш, уларнинг оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланишини тўлиқ таъминлаш керак.

Тўртинчидан, сиёсий партияларнинг барча даражадаги Кенгашлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ижобий натижа беради.

- Ҳар бир депутат фаолиятини баҳолаш баробарида уни рағбатлантиришнинг аниқ мезони ва механизмларини белгилаш тизими жорий этилиши сиёсий ҳаётимизда ўзига хос воқеа бўлди...

- Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 12 июлдаги маърузасида бу масалага атрофлича тўхталиб, мамлакатимизда юксак малакали депутатлар корпусини шакллантириш тўғрисида топшириқлар берди. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ушбу масалага доир қарори билан барча даражадаги Кенгашлар депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш тамойиллари белгилаб берилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашида "Адолатли депутат", "Халқпарвар депутат", "Меҳнаткаш депутат” ҳамда "Фахрий депутат" мақомлари таъсис этилди. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясига юклатилган.

- Ушбу комиссия ҳузурида мақомларга номзодларни ўрганиб чиқиш ва тегишли хулоса бериш, маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия ҳам иш олиб боради. Газетхонларимизни ушбу мустақил комиссия қайси асосда фаолият юритиши қизиқтириши, шубҳасиз.

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ХХIХ сессиясида тасдиқланган Низомга асосан келгусида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида фаолият юритаётган, жамоатчилик ва халқ орасида обрў-эътибор қозонган депутатларга мақомлар берилади.

Комиссия тавсиялари маҳаллий Кенгашнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия-си орқали маҳаллий Кенгаш сессиясига киритилади. Маҳаллий Кенгаш қарори депутатларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. "Адолатли депутат", "Халқпарвар депутат", "Меҳнаткаш депутат" ва "Фахрий депутат" мақомларининг соҳиблари номи ҳар йили декабрь ойида маҳаллий Кенгаш фаолияти якунларидан келиб чиқиб эълон қилинади. Бу ҳақдаги маълумотлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Тегишли мақомга муносиб кўрилган депутатлар ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг суратлари маҳаллий Кенгаш биносидаги махсус стендда жойлаштирилади, маҳаллий Кенгашнинг "Эҳтиром китоби"га бу ҳақда алоҳида белги қўйилади.

- Энди депутатларни маънавий ва моддий рағбатлантиришнинг асосий мезонлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- "Адолатли депутат" мақомини олиш ҳақуқини берадиган асосий мезонлар қуйидагилардан иборат:

- маҳаллий Кенгаш сессиясининг муҳокамаси учун тизимли ва муҳим масалаларни олиб чиқишда ташаббус кўрсатиш;

- ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш.

"ХалҚпарвар депутат" мақоми доирасидаги мезонлар қуйидагиларни ўз ичига олган:

- халқ манфаатларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатиб, фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиш;

- мурожаатларни кўриб чиқишда, ўз худуди ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишда, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклашда депутатлик назоратидан кенг фойдаланиш ва амалий натижаларга эришиш.

"МеЎнаткаш депутат" мақомида қуйидаги мезонлар акс этган:

-депутатнинг ўз ваколатларини, белгиланган режаларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш;

-жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиши, ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида аниқ таклифлар билан ташаббус кўрсатиши;

"Фахрий депутат" мақоми узоқ йиллар самарали ишлаган ва ваколати тугаган депутатларга қуйидаги мезонларга амал қилиниб берилади:

-маҳаллий Кенгашлар фаолияти ривожига ҳисса қўшиш;

-худудда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш;

-жамият ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги билан халқ орасида муносиб обрў- эътибор қозониш.

Вилоят комиссияси депутатлик гуруҳлари томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан энг мақбулини танлаб олишда ушбу мезонларга асосланади.

"Адолатли депутат", "Халқпарвар депутат" ва "Меҳнаткаш депутат" мақомлари ҳар бир маҳаллий Кенгашда ҳар йили 3 нафар депутатга берилади. Ушбу мақомни олган депутатларга маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган шаклдаги сертификат ва эсдалик совғалари топширилади.

-"Фахрий депутат" мақоми кимларга ва қандай тартибда берилади?

-Ушбу мақом ҳар йили ваколат муддати тугаган 1 нафар шаҳар (туман) Кенгаши депутати, 3 нафар вилоят Кенгаши депутатига бериб борилади. Собиқ депутатларга:

-энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан (шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари) 5 бараваригача (вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари) миқдорида бир марталик тўланадиган пул мукофоти;

-маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган шаклдаги сертификат;

-маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Ушбу имтиёзлар тегишли қарорда алоҳида бандлар билан ифодаланади.

Ҳеч шубҳасиз, бу эҳтиром барча даражадаги депутатлар корпусини уйғотади. Энг муҳими, жамоат назорати амалий тус олади. Фаолиятнинг таъсирчан ва самарали тизими яратилади. Бундан ҳамма ютади. Чунки, биз қайси партияга мансублигимиздан қатъий назар, шу юрт фарзанди, шу юрт фуқаросимиз. Ватан тараққиёти, юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида бирлашиб, сидқидилдан хизмат қилиш ягона матлабимиз бўлиб қолаверади.

-Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

Раҳматулла ЮНУСОВ суҳбатлашди

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter