Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ХАРАЖАТЛАР БЮДЖЕТ ҲИСОБИДАН ҚОПЛАНАДИ

  • 14.12.2018, 10:51,
  • ---
  • 0

 

Бўлимимиз томонидан фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини амалга ошириш, пенсия, ижтимоий нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда молиялаштириш, ҳисобга олиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

 

Ҳозирги кунда шаҳримизда 15 минг 576 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар рўйхатга олинган. (Шундан ёшга доир пенсия олувчилар 10539 нафарни ташкил этади). Шунингдек, жамғарма томонидан боқувчисини йўқотганларга, ногиронлик пенсияларини олувчиларга ҳамда ижтимоий нафақа олувчиларга тўловлар ўз вақтида, хоҳлаганларга аризаларига асосан пластик карталарига ҳамда нақд пулда молиялаштирилиб келинмоқда. 2018 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори чиқди. Ушбу қарорга асосан ёшга доир, ногиронлик бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақа (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача бўлган болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига, бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оилага ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси жорий этилди ва бу маблағлар давлат бюджети маблағларидан тўланади. Жамғарма томонидан шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб тегишли тартибда 10 фоизлик ҳар ойлик компенсация тўловлари амалга оширилиб келинмоқда.

Пенсия ва нафақаларни олиш мақсадида мурожаат қилиб келувчи фуқаролар учун қабулхона ташкил этилиб, барча шарт-шароитлар яратилган. Мурожаат қилганларга йўл-йўриқлар, тавсиялар ва маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Жамшид КЕНЖАЕВ,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг

Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter