Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Жиззахлик ижодкорлар бисотидан

 

Назир Сафаров

НАВРЎЗ

Қиш фаслининг охирги ҳафталари, ташқарида чапараста қор урарди. Дадам, онам сандалда ўтириб гурунг қилишарди.

- Тўқсондан ҳали бор. Тўқсоннинг ҳам қирқ куни чилла, қирқ куни ҳийла. Чилласи ўтиб кетди, ҳийласидан ҳали бор, дейишади ҳисобдонлар. Ажуз момо олти кун, қаҳр айласа етти кун. Мана шу лайлак қор билан ажузнинг ҳам куни тугайди, - дер эди дадам.

Бу йил қиш қаттиқ келди. Бировнинг усти бутун, бировники юпун. Ҳавои жаҳон ёришиб кетса бўларди!-деб қишдан зорланарди онам.

- Қирққа чидаган қирқ бирига ҳам чидайсан энди,-онамга тасалли берарди дадам. -Кўпи кетиб, ози қолди. Аҳмон-даҳмон ўтди дегунча у ёғи садпок… савр…

- Савр ёмғирини яхши кўраман, - дедим қувона-қувона мен.

Онам менга:

- Катталар гапираётганда кичиклар гап қўшса уят бўлади. Жимгина тинглаб ўтиравер!- деб танбеҳ берди.

Мен уялиб бошимни сандалга тиқдим.

- Ду борони ҳамал, як борони савр, - деб сўзида давом этди дадам. - Гап энди ҳамалнинг қандай келишида. Ҳамалда икки, саврда бир марта яхшилаб ёмғир ёғиб берса деҳқоннинг уйи ғаллага тўлади.

- Айтганингиз келсин,-деди онамнинг чеҳраси очилиб, - Ҳамал-амал, ўлмаган қул баҳорни ҳам кўради. Наврўз келади, "Қўтирбулоқ", "Ҳожа Ғозён" сайили бошланади. Ёш-яланглар ёзилишиб яйрашади.

Наврўз сўзини эшитиб, юрагим тўлқинланиб кетди. Оҳ, Наврўзжон! Наврўзда ҳамма нарсага жон киради. Ердан гиёҳлар, бойчечаклар бош кўтаради. Қушлар инларидан қуёш нури тўла осмонга учадилар. Қуёш нуридай мулойим шабада юзларимни силайди, руҳимизга ажиб шодлик бағишлайди. Тупроқда тоғ-тошда янги ҳаёт, дилларда янги орзулар қанот қоқади. Янги кун-Наврўз бошланади. Шу навбаҳор қўйнига, табиат оғушига сингиб кетгинг, унинг ҳаётбахш янги кучини ҳис қилгинг келади.

Мен туғилиб ўсган Жиззахнинг боғларида ажойиб Наврўз байрами бўлар эди. Бу байрам айниқса ўз ҳовлиси ёки энг яқин қариндошининг уйидан бошқа ерни кўрмай ҳаёт кечирган қиз-жувонлар учун унутилмас байрам эди.

Ёз боши мартдан бошланади, деганларидек, Наврўз мартнинг сўнгги ҳафталарида ўтказилар эди. Болалар Наврўз арафасини байрамга айлантириб юборишарди.Уйма-уй қалдирғочдай баҳор келганидан, эрта Наврўз эканлигидан хабар беришади.

(Давоми бор)

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter