Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

КАТТА ЙЎЛ МАНЗИЛЛАРИ

 

1917 ЙИЛ 6 НОЯБРЬ
-Жиззах шаҳридаги Совунгарлик маҳалласида истиқомат қиладиган деҳқон Рашид бобо Халилов оиласида ўғил дунёга келди. Рашид бобо Қўйсиной буви чақалоққа яхши ният билан Шароф дея ном қўйганларида вақти келиб фарзандлари буюк инсон, давлат ва жамоат арбоби, шоир ва ёзувчи бўлиб етишишини тасаввур ҳам қилишмаган эди.

1933 ЙИЛДА Наримонов номли етти йиллик мактабни, 1936 ЙИЛДА Жиззах педагогика техникумини, 1941 ЙИЛДА эса - Ўзбекистон (ҳозирги Самарқанд) Давлат университетини тамомлади.

УНИВЕРСИТЕТДА таълим олиш давомида у "Ленин йўли" (ҳозирги "Зарафшон") вилоят газетасида аввал масъул котиб, сўнгра масъул муҳаррир ўринбосари ва 1941 йилдан масъул муҳаррир бўлиб хизмат қилди.

1941 ЙИЛНИНГ август ойида Шароф Рашидов журналистлик қаламини жанговар қуролга алмаштирди ва фронтга жўнаб кетди. 1942 йилда Шимолий-ғарбий фронтнинг 38-ўқчи бригадаси сиёсий раҳбари, катта лейтенант Шароф Рашидов оғир ярадор бўлиб юртига қайтди. Қисқа вақт Жиззах шаҳрида мактаб директори, сўнгра Самарқанд вилояти "Ленин йўли" газетасининг муҳаррири бўлиб ишлади.

1944-1947 ЙИЛЛАРДА Самарқанд вилоят партия қўмитасининг кадрлар бўйича котиби;

1947-1950 ЙИЛЛАРДА "Қизил Ўзбекистон" (ҳозирги "Ўзбекистон овози”) газетасининг муҳаррири;

1949-1950 ЙИЛЛАРДА Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси бўлиб ишлади.

1950-1959 ЙИЛЛАРДА Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсатининг Раиси бўлиб ишлади. Ўттиз уч ёшида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг Раиси бўлган Шароф Рашидов ўша йилларда ва ундан кейин ҳам Совет Иттифоқи Республикалари тарихидаги энг ёш Президент бўлиб қолди.

1959 ЙИЛДАН то умрининг охиригача Ўзбекистон Компартияси Марказий Қў-митасининг Биринчи котиби бўлиб хизмат қилди. У бу юксак вазифада қарийб 24 йил ишлади.

Шароф РАШИДОВ жанговар орденлар билан бир қаторда икки марта Меҳнат Қаҳрамони унвони ва ўз даврининг олий мартабали нишонлари билан ҳам тақдирланди. Бу мукофот ва унвонлар Шароф Рашидовнинг ёлғиз ўзига тегишли эмас эди. Аксинча, бу мукофотлар Ўзбекистон Республикасининг умумиттифоқдаги юксак мавқеини ҳам белгилар ва шубҳасиз қай даражададир республикага бўлган ҳурмат ва эътиборни ҳам таъминларди.

ИЛК ИЖОДИЙ ЙЎНАЛИШИДА Самарқанд вилоят "Ленин йўли" газетасида "Шон", "Шароф Рашид", "Р.Шароф" ва "Шароф Рашидов" каби имзоларда газета саҳифаларида гоҳ хабар, гоҳ танқидий мақола, гоҳ фельетон, гоҳ публицистик мақола, гоҳ адабий-танқидий мақолалар билан қатнашиб турди. Ёш шоир ўттизинчи йилларда жамоа хўжалиги ҳақида шеър битган бўлса, қирқинчи йилларда уруш қаҳрамонлари матонатини шеърга солди. Шоирнинг "Жанг қил", "Лочинлар", "Қасос ол", "Она насиҳати", "Дўстимга мактуб", "Белград қизи", "Офарин", "Қаҳрамон хотираси", "Жангчи", "ўунча”, "Яшасин севги" ва "Келинчак" балладалари машҳур бўлиб кетди.

1945 ЙИЛДА шоирнинг "Қаҳрим" номли шеърий мажмуаси босилиб чиқди. Муаллиф илк тўпламига кирган асарларига фронт ва мамлакат ичкарисидаги кишиларнинг қаҳрамонона курашлари, дўстлиги , фикр-туйғулари ва Қалабага бўлган қатъий ишонч туйғуларини сингдирган эди.

1949 ЙИЛДА "Тарих ҳукми", "Уруш чекинмоқда", "Май тонги" каби публицистик асарларида тинчлик, демократия, одамларнинг тинчликни мустаҳкамлаш учун изчиллик билан олиб бораётган кураши ифодалаб берилган, уруш оловини ёқувчи кучлар фош қилинган.

1951 ЙИЛДА "Ғолиблар" қиссасини ёзди. Қиссада сувсизликни енгиш, янги ерларга сув чиқариб, фаровонликни янада ошириш йўлидаги халқ кураши ифодаланган.

1956 ЙИЛДА Шароф Рашидов Ўзбекистон делегацияси билан Ҳиндистонга борди. Ўинд халқининг эрк ва озодлик учун олиб бораётган мардона кураши Шароф Рашидовни илҳомлантирди. Сафардан қайтиб келгач, "Кашмир қўшиғи" қиссасини яратди. Ушбу қисса жаҳоннинг эл-лик олтита тилига таржима қилинди.

1958 ЙИЛДА эса "Бўрондан кучли" романини ёзиб тугатди. Ойқиз, Жўрабоев, Смирнов сингари фидойи инсонларнинг умри боқий образларини маҳорат билан тасвирлай олди.

1960 йилда қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштиришга атаб "Камолот" деб номланувчи ҳужжатли киноқисса яратди.

1964 ЙИЛДА "Қудратли тўлқин" деб номланган романини ёзди. Рус танқидчиси Виталий Озеров "Қудратли тўлқин"ни Александр Фадеевнинг "Ёш гвардия" романи билан ёнма-ён қўйиш мумкин деб ҳисоблаган эди.

1977-1982 ЙИЛЛАРДА "Дил амри” қиссасини ёзиб тугатди. Адиб китобхонларини урушнинг оғир даврига олиб киради, фашистларга қарши курашда ёнма-ён турган Иван Иванович, Бобоёр Омонов, Серёжа, Ирина, Тарас каби оташқалб инсонлар билан таништиради. Ўқувчи қаҳрамонларни бир қарашдаёқ севиб қолади. Јиссада уруш мавзуи маҳорат билан тасвирланганлиги диққатга сазовор.

Шароф Рашидов номи ХХ асрда ўзбек халқининг рамзи бўлиб жаҳонда янгради. У давлат арбоби сифатида дунёнинг қирқдан кўпроқ мамлакатларида бўлди ва ҳамма жойда халқларнинг меҳр-муҳаббатини қозонди.

ЁЗУВЧИ ВА ШОИР Шароф Рашидовнинг асарлари дунёнинг қирқдан ортиқ тилларига таржима қилинди. У кенг қамровли ижодкор, меҳр-саҳоватли инсон, донишманд давлат арбоби эди.

Шароф Рашидов республикага сал кам чорак аср раҳбарлик қилган йилларда залворли ишлар уддаланди. Зарбдор қурилишлар олиб борилди, республика харитасида ўнлаб шаҳарлар, вилоятлар ва туманлар марказлари пайдо бўлди, Мирзачўл, Қарши, Жиззах, Ёз-ёвон, Сурхон-Шеробод қўриқлари гулистонга айланди, ўнлаб ГЭСлар ва ГРЭСлар, юзлаб завод ва фабрикалар ишга туширилди. Мазкур иншоотларнинг пойдеворида бугун Шароф Рашидовнинг имзоси қўйилган ва "Авлодларга битилган мактублар” бор!

ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТНИинкор этмаган Шароф Рашидов Орол қисмати ва тақдири хусусида доимо қайғуриб келди. У Сибирь дарёларини Оролга оқизиш хусусидаги "Аср лойиҳаси”ни дадиллик билан кун тартибига қўйганлиги ва Москва яккаҳокимлиги шароитида ҳам етарлича ҳимоя қилгани "турғунлик йиллари” деб ном олган даврнинг энг катта жасорати эди!

ТОШКЕНТ ЗИЛЗИЛАСИ куни тонг саҳарлаб Иттифоқнинг энг биринчи раҳбарларини Москвадан Тошкентга чақириш, зилзила оқибатларини тугатиш учун миллиард сўмлаб маблағ ва ёрдам ундириш, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда биринчи, Иттифоқда тўртинчи метрони Тошкентда қуриш каби сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан оламшумул воқеаларга бош бўлишга фақат Шароф Рашидов муяссар бўла олди!


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter