Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Жиззахлик ижодкорлар бисотидан

 

НАЗИР САФАРОВ
НАВРЎЗ

 


(Давоми.

Аввали ўтган сонда)

- Баҳордан ўргилай, - дея сўзида давом этди онам, - қандай худо яллақагур наврўзни байрам қилишни расм қилиб кетган экан, бир кун бўлса ҳам хотин-қизлар яйраб ўйнашадилар. Наврўз баҳона дийдор кўришадилар. Тутқинликда занглаб кетган диллар баҳор чечагидай очилади, тўрт девор ва унинг кар қулоқларини, сўқир кўзларини бир кунга унутиб, қушдек яйрайдилар. Баҳорги табиат нашъаси-жоннинг роҳати.

Ўзбек хотин-қизлари баҳорни беҳад севадилар. Илгарилари ўзбек аёлларининг қисмати шўр, умрлари тўрт девор исканжасида ўтар эди. Ташқи дунёдан бутунлай бехабар, ичкарининг тор қафасида рухсорлари заъфарон. Инсоний ҳуқуқнинг барчасидан маҳрум. Улар учун бир нафасли эрк, ўйин-кулги Сулаймон давлатидан улуғ эди. Қуёш нуридан бутунлай маҳрум бўлган аёллар нур-ёруғликнинг гадолари эди. Баҳорни, йил боши наврўзни қўмсаб қўшиқ айтардилар. Мушк анқиб турган баҳор ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олишга муштоқ эдилар.

Одатда баҳор қиш, куз сингари жимгина келмас эди. Довул қоқиб, чақмоқ чақиб, шовқин-сурон билан келар эди. Қора булут учқур отининг сағрисига қамчи босиб, ўт чақнатиб, шуъла сочиб, ер-кўкка ларча солиб келарди.

Баҳор илк нафаси билан борлиққа жон киритарди. Қиши билан ер қучиб ётган қурт-қумурсқалар уйғониб, қулоғидан тортгандек, ер юзасига чиқиб қоларди. Дала-даштларга тўшалган қишнинг оқ чойшаби ўрнида энди ям-яшил майсазорлар… Сайилгоҳларга зангори гиламдан пояндозлар тўшалган. Ранг-баранг гулшанлар киши дилига олам-олам қувонч ва роҳат бағишлайди. Бойчечаклар басма-басига рақсга тушаётгандек саф тортганлар.

Наврўз сайилини март ойининг адоғи, ҳафтанинг чоршанба кунлари қилиш одат бўлиб қолган. Наврўз байрамини жиззахликлар "Қўтир булоқ" тоғида, "Хожа Ғозён" хиёбонида ўтказардилар. Маҳалла кўчалари одамлар билан тўлиб-тошарди. Чилдирмалар таранг. Бака-бамбанг!Қизиқчи-масхарабозлар ўзларига оро беришиб, жўра бошининг фармонига мунтазир. Жиззах Эски шаҳари атрофидаги Ўратепалик, Нижонлик, Равотлик, Оққўрғонлик, Тоқчилик, Мўлканлик, Тошкентлик, Жиззахлик, Ўовослик ва бошқа ўнларча маҳаллалардаги жўралар тўда-тўда бўлишиб, чилдирма-карнай-сурнай чалишиб, қўшиқ айтишиб, қарийб етти-саккиз километр масофани ўйин-кулгу, аския билан босиб, "Қўтир булоқ" сайилгоҳига борадилар. Хотин-қизларнинг наврўз байрами ўзига хослиги билан эркакларникидан ажралиб турарди.

Ҳа, ҳар йили баҳорда бўладиган наврўз байрами Жиззахда жуда завқли ўтарди. Барчага баробар наврўз байрамига ёш-қари, аёл-эркак-ҳамма қатнашарди.

(Давоми бор)

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter