Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

Жиззахлик ижодкорлар бисотидан (Давоми)

 

Назир Сафаров


НАВРЎЗ


 

(Давоми)

Ёш бўлсам ҳам маҳалламиздаги одамларни яқиндан танирдим. Уларнинг кўпчилиги фақир одамлар эди. Эсимда, ҳар йил наврўз байрами яқинлаша бошлаши билан маҳалламиздаги гап-гаштакҳўр йигитлар, чоракор-қароллар ғалла пишиғида тўлаш шарти билан давлатмандлардан қарз-ҳасанага пул кўртаришарди. Наврўз арафасида уст-бош янгилаш одат бўлганидан, бола-чақаларини ясантириш тараддудига тушиб қолишарди. Онам менга, ака-укаларимга дўппи, кўйлак, яктак тиксалар, дадам бизни бозорга эргаштириб бориб калиш-маҳси олиб берардилар. Ҳамма ҳовлида ҳоли қудрат наврўз байрамига тайёргарлик борарди. Айниқса қизи бўйига етиб қолган оилаларнинг ташвишига ташвиш қўшиларди. Қизлар тиллақош, баргак, зебигардон, қўлтиқтумор, маржон, узук, билагузук тақиб, шойи кўйлак, нимча, камзул кийиб ясанар эдилар.

Ясаниш ҳам ҳар хил бўларди албатта, бой-бадавлат оилаларнинг қиз-келинлари атлас, кимхобга ўралиб, гарданларига олтин-кумуш, ёқут-марвариддан шода-шода маржонлар тақсалар, бечораҳол оилаларнинг қизлари чит кўйлак, беқасам нимча ёки лас камзул кийишиб, оддий мунчоқлардан маржонлар тақиб баҳор сайилига шайланардилар.

Эрта наврўз деган куни ҳамма тараддудга тушиб қоларди. Оналар наврўзни қутлаб ўрик ивитар. Ҳангаматалаб ёшлар тўда-тўда бўлишиб, қўшиқ айтишиб, уй-ма-уй кезиб наврўзни қутлашарди. Оналар уларнинг бош-кўзларидан минг айланиб-ўргилиб, наврўз хабарини келтирган қадамларига ҳасанотлар ўқишиб, коса-коса ивитилган ўриклар билан сийлашарди. Бир гала қизлар тўпланишиб, бир парчагина ойнага боқишиб, ўзларининг шод ҳуснларига оро бериб, қошларига ўсма қў-йишарди.

Мен энди билсам, ўсма қўймоқ ҳам санъат экан, унда ҳар киши ўзининг таъбини, дидини намоён қилади. Биров энлироқ қошига ингичқароқ, бошқаси нозик қошни кенгайтириброқ ўсма тортади. Биров киприклари устига ўсма тортса, биров юзига хол қўндиради.

Қора қошга қовул ўсма,

Санамнинг йўлини тўсма.

Санамнинг йўлини тўссанг,

Йиғлар қошидаги ўсма...

(Давоми бор)

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter