Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ВОҚЕИЙ ҲИКОЯ. "ИНОЯТ"

 

(Давоми. Аввали

ўтган сонда)

Ҳақиқатдан ҳам чопондаги безаклар шунчалар моҳирлик билан тикилган эдики, у энди оддий кийим эмас, ҳақиқий санъат асарига айланган эди. Шу куни кечқурун Асрор ака уни елкасига ташлаб, кўчага чиқиб келди. Муборак бўлсин, деганларга чопонни ўғли Бухородан совға қилиб олиб келганини айтди. Ҳар доимгидай ҳар қанча босиқлик билан гапиришга уринмасин, унинг сўзларидаги фахр-ифтихор манаман деб сезилиб турарди.Қўни-қўшнилар чопондан ҳам кўра Асрор аканинг ўзига ҳавас билан боқишарди. "Киройи фарзанд ўстирсанг, Аброржондай бўлсин-да!" деган ўй улар назарида мужассам эди.

Шундан кейин ҳам Аброржон мулла акасининг бир-икки марта "кичкина" хизматларини бажариб берди. Мулла Турсунбой ҳам ҳар гал унинг қўйни-қўнжини тўлдириб қайтарарди. Муллага Аброржоннинг ўзи олиб бориб бераётган тугун, халта ва қутилардан нима борлигини суриштирмагани ёқиб тушди. Бир гал ҳатто Украина орқали Туркияга ҳам "юк" олиб бориб берди. Шу хизмати учун у ёқдагилар нақд 5 минг АҚШ доллари беришди. Пулларни уй таъмирига ишлатди. ЙиҚиб қўйганларига эскироқ бўлса ҳам "Нексия" сотиб олди.

- Машина зарурмиди ҳозир, болам? Тўйга тайёргарлик кўришимиз керак, - деган онасини Аброржон тинчлантирди.

- Ишим шуни тақозо этади. Такси, автобусда юраверсам ҳам бўлади, аммо харажат ортиб кетади.

- Ҳа майли, ўзинг биласан.

Аброржоннинг қандай ишга жойлашганини дадаси ҳам, онаси ҳам билмасди. Бу ҳақда сўрашганида, унинг ўзи тайинли жавоб айтмади, мужмал қилиб "бир компания" деди, холос.

Бир куни кўчада уни яна тиланчи тўхтатди. Ортимдан юр, дегандай имо қилиб бир вақтлар ўзлари борган ҳовлига етаклади. У ерда мулла кутиб турган экан. Салом-аликдан кейин уни ичкарига бошлади. Гиламлар билан безатилган хонада улар узоқ суҳбатлашишди.

- Уйдагиларни бир ойга сафарга кетаётганингиз ҳақида огоҳлантиринг, хорижга бориб келасиз. Биз билан бўлиб анча нарсага тушиниб, кўзингиз пишиб қолди. У ерда биз тутган йўл ҳақида тушунчалар беришади. Зарур ҳолларда ўзингизни ҳимоя қилишни ўргатишади. Бу ерда оғиздан эшитгандан кўра бориб кўрганингиз маъқул. Индинга бизнинг одам сизни Тошкентда кутиб олиб, Қирғизистонгача кузатиб қўяди. У ёғига махсус одамлар чегарадан ўтказиб қўйишади. Қайтишингизда пул беришади, индамай олинг. Келганингиздан кейин Аллоҳ насиб этса, тўй қи-ламиз, сизни уйлантирамиз, - деди, мулла Турсунбой ва қўшиб қўйди: - Йўлга худди тижоратчиларга ўхшаб кийининг ва халта-палта олинг ўзингиз билан. Бирор одам сўраса, Қирғизистонга мол олиб келишга кетаётганингизни айтинг.

- Хўп бўлади, мулла ака!

У шундай жавоб беришга мажбур эди. Нима бўлганда ҳам кимларнингдир аравасига чиқиб бўлганини сезиб турарди, энди уларга жўр бўлиб қўшиҚини ҳам айтади-да. Мулла эса Аброрнинг топшириқларини қулоқ қоқмай бажараётганидан мамнун эди.

- Баракалло!

Онаси сафарга бормайсан деб туриб олди. Дадаси ҳам инжилгандай бўлди. Ниҳоят Аброр сўнгги қуролини ишга солди:

- Сафардаги пайтимда ўша ўзингиз айтган қизга совчи бўлиб бораверинглар, келганимдан тўйни бошлаймиз.

- Ундай бўлса, аяси, рухсат берақолайлик. Эртагаёқ оқсоқол билан бирга совчиликка бораман, - деди ўғлининг бир оҚиз гапига маҳтал бўлиб турган дадаси.

Аброр билан бирга Афғонистонга яширин ўтган 5-6 нафар ёш-яланглар гадой топмас тоғ орасидаги полигонда ҳарбий тайёргарликдан ўтишди. Уларга қуролнинг ҳамма туридан фойдаланиш, портловчи қурилмалар тайёрлаш, шарқ қўл жангини ўргатишди. Махсус инструкторлар суҳбатлашиб, мияларига экстремизм ғояларини сингдиришди. Унга гоҳида уйига қўнғироқ қилишга рухсат беришарди. Ота-онасини беш дақиқалик суҳбатлар давомида "ана бораман, мана бораман" деб тинчлантирарди. Чунки бир ойлик "сафар" уч ойга чўзилиб кетганди. Ниҳоят у билан бирга тайёргарликдан ўтган ёшларни Сурияга, Аброрни эса келган йўли билан яширинча Ўзбекистонга қайтаришди.

Тўй яхши ўтди - ҳамма хурсанд. Лекин орадан бир ой ўтар-ўтмас Аброр номаҳрамлар назари тушмасин деб келинга ҳижоб ўратди. Дадаси ва аяси ҳеч нарса дея олишмасди. Чунки, бир-икки марта аяси аралашганида Аброр қўрслик билан қайтариб ташлади.

Унинг яна сафарларга бориши бошланиб кетди. Кўп ўтмай юзини жун бостириб соқол қўйди. Тартиб билан қўйса, балки ярашарди, лекин ҳозирги соқоли билан маймундан фар-қи қолмаганди. Буларнинг ҳаммаси дадасининг сабр косасини тўлдирди.

- Нега қоронғу уйга кириб намоз ўқийсан? Худони таниган бўлсанг, ана жума кунлари масжидга чиқ, кўпчилик билан жамоа бўлиб ибодат қил,- деб маслаҳат берган Асрор ака балога қолди.

- Мени кофирлар билан намоз ўқишга мажбур қилолмайсиз! Сизлар билан бирга яшаётганимга ҳам раҳмат айтинглар. Ўзимга қолсаку, бенамозлар яшаётган, ҳаром аралашган бу уйда бир кун ҳам турмасдим…

А! - аяси чайқалиб кетди, у йиқилмаслик учун ёнида барқ уриб гуллаган ўрик танасини ушлаб олди.

- Нима дединг! Ҳали сен мусулмон-у, биз кофир бўлиб қолдикми? Ўзинг туғилиб ўсган хонадон ҳаромхона бўлдими? - Асрор ака чуқур уф тортиб, сўрига ўтирди.

- Бўлмаса, тингла, ноқобил бола, - деди Асрор ака маҳзун овозда. - Ўзим етимликда ўсдим, отажонимни кўриш менга насиб этмаган. У ҳарбий хизматга кетиб, ўлигини тобутда олиб келишган экан. Энди ўн ёшга кирганимда онам хасталаниб вафот этди. Бировларнинг хизматини қилиб улғайдим, аммо ўқий олмадим. Қорним тўқ бўлиб ўтган бирор кунни эслай олмайман. Йигит бўлганимда эса "Мен ҳам уйланаман, уй-жой қилиб, фарзандларимни ҳеч нарсага зор қилмай ўстираман, ҳаммасини ўқитаман" деган ўй, орзу менга мадад бўларди. Ниҳоят онанг билан оила қурдик. Бироқ насиб этмаган экан, фарзандларимиз узоқ яшамади, энди "инга"лаб бошлаганида ўлим уларни чангалига оларди, ҳаммасини қаро ерга топширдик. Лекин умидимизни сўндирмадик, Яратгандан бир тирноқ тилаб яшадик.

Ёшим элликдан ошганида сен еттинчи боламиз бўлиб дунёга келдинг. Сени еру-кўкка ишонмасдим, тунлари ухламай, "Шу гўдаккинага умр бер!", деб Худога нола қилардим. Ўар куни қилган тоат-ибодатимиз сабабми ёки Яратганнинг бизга раҳми келдими, сен яшаб кетдинг. Топган-тутганимни сенга олиб келардим, суннат қилиш баҳонасида етти маҳаллага ош бердим. Доим иззат-икромда бўлдинг, мактабда тенгдошларинг киймаганни кийдинг, емаганини единг. Ўатто қўлинг тилиниб кетса ҳам аянг иккимиз бошингда ўтириб, тунларни бедор ўтказардик. Сен туҚилган кундан бошлаб Аллоҳдан ўзимиз учун ҳеч нарса сў-рамаганмиз, фақат сенга умр тилардик. Эҳ, нобакор ўғил! Энди билсам сени Худо уриб қўйган экан! Ёдингда тут, бундан бу ёҚига сени нафақат пайҚамбар, ҳатто оддий гадо ҳам асоси билан туртиб ўтади. ҳаром деб ҳисоблаган бу хонадонда бундан буён сенга жой йўқ, йўқол кўзимдан! Аяси, дунёдан фарзандсиз ўтиш тақдиримизга битилган экан, еттинчи боламиз ҳам ўлган экан.

Асрор ака кафтларини фотиҳага очди:

-Илоҳа, омин!

- Дадаси-и!

Хотинининг чинқириғидан кейин оғзидан чиқишга тайёр турган қарғиш бўғзига қамалиб қолди. Лекин ота қарғиши дилдан кўчиб бўлганди.

Калтакесакдай гезарган Аброр хотинига қаради, ёш келин бўғилиб йиғлаётган ўн беш кунлик чақалоқни бағрига босганча тошдек қотиб қолганди.

- Қанжиғингнинг унини ўчир! Аброр уйга кириб кетди. Жавондаги кийими ва яшириб қўйган пулларини олиб, эшикни "қарсиллатиб" ёпиб, туғилиб ўсган уйини тарк этди.

Орадан бир ой ўтди. Аброрнинг аяси хасталаниб ётиб қолди. Келин шўрлик бола билан қайнона орасида ҳалак. Йиғлаётган болага сут берса, кекса кампирга чой тутади. Асрор ака ҳам уйдан чиқмай қўйди, маҳаллага ҳам аралашмайди. Сўраб келганларга тоби йўқлигини айтиб баҳона тўқийди. Дардини кимга айтишни билмайди, юрагидаги ўтни муздай сув ўчирадигандай фақат ях солинган сув ичарди, ўз зурриёди иймонсизликда, кофирликда айблаганига чидай олмасди.

Аброр навбатдаги топшириқ пайтида, Қирғизистон чегарасидан жўнатма олиб ўтаётганида қўлга тушди. Судга Аброрнинг хотини ва аяси келди. Улар билан ҳатто саломлашмади ҳам, суднинг "қора курсиси"да ҳамтовоқлари орасида аламзада алфозда қовоғини уйганча ўтирарди.

Ҳукм ўқилиб, маҳкумлар олиб чиқиб кетилаётганида хотини, онаси у ёқда турсин, ҳатто фарзанди томонга қия ҳам боқиб қўймади. "Болам!", дея Аброр томон интилган аяси ён-бошга қиялаб йиқилди. Уни "тез ёрдам"да шифохонага олиб кетишди.

Озодликнинг қадрини зиндонда ўтиргандан сўра, дейишган экан қадимгилар. Аброр қа-моқда анча пайтгача ўзини бошқалардан четга олиб юрди. Ўеч ким билан гаплашмас, қамоқхона устахонасида ишлаб вақтини ўтказарди. Устахонага ёши олтмишларга яқинлашган маҳкум - Рифкат абий деган татар бошлиқ бўлиб, қамоқхонада унинг ҳурмати баланд эди. Бир куни у қўл остидаги маҳкумларнинг бирига чой дамлашни буюриб, Аброрнинг ёнига келди, унинг ишини бир пас кузатиб турди. Қайси мурватни қандай маҳкамлашни тушинтириб, ўзи кўрсатиб берди.

- Қани юр, чой ичамиз,- деди Аброрнинг сидқидилдан ишлаётганини кўриб. Улар қудуққа ўрнатиладиган сув тортиш ускунасини қандай қилиб таъмирлаш хусусида сўзлашишди.

- Уйимда устахонам бор эди. Иккита ёрдамчим билан хоҳлаган техника ёки ускунани маромига келтириб тузатиб берардик. Одамлар ро-зи бўлиб кетишарди. Лекин инсоннинг ўзи тўйса ҳам кўзи тўймас экан. Катта пул илинжида ўғриларнинг буюртмаларини ҳам қилиб бериб, улар билан яқинлашдим. Кейинчалик ўғирланган машиналарни майдалаб, эҳтиёт қисмга айлантирардик ва қисмларни пардозлаб, янгидай қилиб бозорга чиқарардик - фойдасини ўғрилар билан "арра" қилардик. Оқибатда шу жойларга келиб қолдим,- деди Рифкат абий Қамгин. - Яқинда хотиним билан телефонда гаплашдим, ўғлим ҳам гиёҳвандларга аралашиб қолиб қамалибди. Тўғри-да, ота ўғрининг шериги бўлгач, ўғил ҳам унинг изидан юради. Энди умидларим бутунлай сўнди, келажак ҳақида ўйлагим ҳам келмайди.

Бир куни Аброр онасидан хат олди. "Болам, нуридийдам, деб бошланганди нома. - Қанчалар адашганингни ўзинг тушиниб етгандирсан. Доим адл юрадиган дадангни синдириб қўйдинг-ку, болам. Келсанг тиз чўкиб ундан кечирим сўра, агар шундай қилмасанг сендан у дунё, бу дунё рози бўлмайман - гўримда тик тураман. Дийдор энди қиёматга қолди. Даданг, хотининг ва фарзандингни асра, улардан бошқа яқинларинг йўқ энди. Мен эса эрта ёки индин Худонинг ҳузурига йўл оламан. Алвидо, болам! Сен учун яшаган онангни унутма".

Мактуб Аброрнинг қўлидан тушиб кетди, унинг кўзларидан дувиллаб ёшлар тўкилар, юраги тинимсиз фарёд урарди. У кимларни йўқотганини эндигина ҳис этди. Хайрият, Рифкат абий бор экан, тасалли берди:

- Аламингни меҳнатдан ол, укам. Мана, менинг касбимни ўрган. Озодликка чиққан тақдирингда ҳам ҳеч ким сени дар-ҳол муҳандис қилиб ишга олмайди.

Асад МУСТАФОЕВ

(Давоми бор).


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter