Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Асил Рашидов ЯНА АКАМ ҲАҚИДА

 

МЕҲНАТ ҚИЛГАН ЭЛДА АЗИЗ

 

Акам ўз халқининг, ватанининг фидойи фарзанди эди. У шу мушфиқ халқ манфаатларини, шу манфаатлар йўлида курашишни ҳар нарсадан устун қўйди. Азалдан маълумки, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик инсон қадр-қийматини белгиловчи, уни улуғловчи мезонлардан бўлиб келган. Шароф Рашидовни улуғлаб эъзозлаган, ҳурматини жойига қўйган, қўйинг-ки, уни мўр-малахдек ёпирилиб келган бало-қазолардан халос этган ҳам севимли халқи ҳамда ватани йўлидаги жасоратли меҳнати деб ўйлайман. Ана шу тинимсиз, мўъжизакор меҳнат у кишига сўнмас илоҳий бир куч ато этган.

Такрор айтаман, акам том маънодаги меҳнат кишиси эди. Бу хислат унинг Жиззахдаги Наримонов номли етти йиллик мактабда, Ҳамид Олимжон номидаги педагогика техникумида ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат дорилфунунида тахсил олиб юрган кезлари, қолаверса, қирғин-барот уруш йиллари яққол кўзга ташланган эди. Унинг шахс сифатида шаклланишида, камолот сари юксалишида Самарқанд адабий муҳити, айниқса, вилоят газетаси "Ленин йўли" рўзномасида бош муҳаррир бўлиб ишлаб юрган йилларидаги қизҚин иш фаолияти катта роль ўйнаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ керак.

Умуман олганда, Шароф Рашидов тимсолида ноёб истеъдод соҳиби, юксак салоҳиятли раҳбар шаклланиб келаётганлигини С.Айний, Ҳ.Олимжон, А.Фадеев, У.Юсупов, И.Мўминов сингари (назари тушган) ҳамкору ҳамдўстлари ҳам башорат қилган эдилар.

Чунончи, Александр Фадеев шундай деган эди: "Сени олдинда катта партиявий масъулият, юқори давлат мансаби кутиб турганини биламан, лекин ўз укамдай маслаҳат бермоқчиман - ҳар қандай вазиятда ҳам ижод қилишни ташлаб қўймагин". Дарвоқе, орадан йиллар ўтиб айтилган башоратлар бирин-кетин ўз ижобатини топа борди.

Акамнинг 25 ёшида обком котиби, 30 ёши-да "Қизил Ўзбекистон" газетасининг бош муҳаррири, 32 ёшида Республика Ёзувчилар уюшмасининг раиси, 33 ёшида Республика Олий Совети Президумининг раиси, 42 ёшида Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари лавозимларида оҚишмай ишлаши ўзига хос мўъжиза эди.

Умрни зое этма, меҳнат қил,

Меҳнатни саодатинг калити бил, -

деган эди Навоий бобомиз. Зеро, акам бу ҳикматни ўзига муқаддас шиор қилиб олган эди.

* * *

Ўтмишга бир назар. Акам Наримонов номли етти йиллик тўлиқсиз ўрта мактабда (ҳозирги Шароф Рашидов номли) тахсил олар экан, ўзининг ўткир зеҳни, кучли хотираси, тез ўзлаштира олиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб турган. У биринчилардан бўлиб пионер сафига ўтади. Кейинчалик ўқиш билан бирга мактабнинг пионер етакчиси ҳам бўлиб ишлайди, деворий газетага муҳаррирлик қилади ва болаларни мактабга тортиш борасида қишлоқдаги энг фаол ўқувчилардан ҳисобланган.

Наримонов номли мактабда маълумот олгач, 1936 йилда Жиззах педагогика техникумига кириб ўқийди. Техникумда аъло баҳоларга ўқиши билан бирга, касаба уюшмаси раиси ва комсомол қўмитаси котиби лавозимларида ҳам фаолият кўрсатади. Натижада техникум маъмурияти тиниб-тинчимас ёш талабани патефон билан тақдирлайди. Маълумки, эндигина патефон чиққан ўша кезларда одамлар орасида патефон, яъни "машина қўшиқ" чиққан эмиш деган миш-мишлар юрарди. Хуллас, патефонни дастлаб ишлата олмадик, эртасига акам унинг устасини чақиртиргандан сўнг ишлаб кетганди.

(Давоми бор).

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter