Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

АСИЛ РАШИДОВ: ЯНА АКАМ ҲАҚИДА (Давоми. Аввали ўтган сонда)

 

Акам техникумни имтиёзли диплом билан битиргандан сўнг ўзи таҳсил кўрган мактабда ўқи-тувчилик қила бошлайди. 1941 йил августда ҳаракатдаги армия сафига чақирилади ва ҳаёт-мамот жангларида кўрсатган жасорати учун "Қизил юлдуз" ордени билан мукофотланади. Унинг бу матонатидан СССР Мудофаа вазирлиги архивидаги ҳужжатлар ҳам яққол далолат беради. Уларда шундай дейилган:

"Пена ва Аринино қишлоқлари учун олиб борилган жангларда командир сафдан чиққандан сўнг рота рахбари ўртоқ Рашидов командирлик қилишни ўз зиммасига олди, шахсан қаҳрамонлик намунасини кўрсатиб, қўмондонликнинг топшириғини муваффақиятли бажариш учун жангчиларни руҳлантирди, жангда ўзи ротанинг олдинги сафида бўлди ва яраланди. Жанг шиддатли давом этади".

 


Акам фронтдан оғир ярадор бўлиб қайтгач, Жиззахдаги Ленин номли ўрта мактабда директорлик лавозимида ишлайди. Директорлик билан бирга, ўқитувчилар етишмаслиги сабабли тарих, адабиёт ва рус тили фанларидан ҳам дарс беради. Демак, акам меҳри дарё ўқитувчи - мураббий ҳам эди.Ўқитувчиликни, ўқитувчиларни жон-дилдан севарди, ардоқдарди, мавриди келиб қолганда "ўқитувчиликдан ҳам кўра олижаноб касб бормикин?" иборасини ишлатиб турарди. Мана унинг сўзлари:

"Дунёдаги энг улуғ ва машаққатли касб - бу ўқитувчилик. Мен ёшлигимда бу касбга меҳр қўйганим рост. Эзгулик, маърифатни мурғак болалар шуурига жойлаш нақадар завқли. Ешларни турфа олам сирларидан хабардор этиш, илму маърифат ўргатиш, катта ҳаётда ўз ўринларини топиб олишлари учун кўмаклашишдан ортиқ хайрли иш борми, бу оламда?! Мен ҳамон ўша ўқувчиларим даврасини, уларнинг шодон кулгиларини, ҳайрат тўла нигоҳларини соғинаман. Бир йилгина муддатда болалар билан бўлдим. Кейин эса ҳаётнинг турли сўқмоқлари мени ўзига чорлади. Юқори лавозимларга кўтарилдим. Аммо ўқитувчиликка бўлган меҳр қалбимнинг бир четида ҳамон машъаладек ёниб турибди".

Орадан бир йил ўтгандан сўнг унинг фронтдаги фаолияти ва журналистика соҳасидаги тажрибаси ҳисобга олиниб, ўзи ишлаган қадрдон газетаси "Ленин йўли" рўзномаси муҳаррирлигига чақириб олинади.

* * *

Яна такрор айтаман, акам том маънодаги меҳнат кишиси эди. У марказнинг яккаҳокимлик сиёсати даврида, яъни вазиятнинг қалтислигига қарамасдан халқимизни фаровонлик ва тарақкиёт йўлига олиб чиқиш учун юксак аҳд-заковати ва дипломатик маҳоратини сафарбар этди. Оқилона сиёсий фаолияти натижасида республикамизда оламшумул бунёдкорлик ишларини амалга оширди.

Ватан ишқи билан урар юрагим,

Ватан ишқи билан улуғ тилагим, -

деб ёзган эди акам ўзининг бир шеърида.

Дарҳақиқат, у ўзининг бутун фаолияти давомида жонажон халқимиз, ватанимиз хизматида камарбаста бўлди. Чунончи, қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириб боғу бўстонга айлантириш акам ҳаёти ва фаолиятининг шонли саҳифаларидан бирини ташкил этади. У рахбарлик қилган оғир йилларда Ўзбекистон харитасида Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятлари пайдо бўлди. Мирзачўл, Жиззах, Марказий Фарғона, Қарши, Ёзёвон, Маликчўл, Сурхон-Шеробод, Макрил ва Амударёнинг қуйи оқимидаги миллионлаб гектар ерлар ўзлаштирилиб, эндиликда Ўзбекистонимизнинг келажаги учун хизмат қилмокда. ҳудди шунингдек, Ўзбекистон харитасида Навоий, Зарафшон, Учкудуқ, Муборак, Маржонбулоқ, Ширин, Нуробод, Бўстон, Янгиер ва Гулистон каби ўнлаб шаҳарларнинг қад кўтаришида Шароф Рашидов бош-қош бўлди. Биргина Мирзачўлнинг ўзлаштирилган ерларида Зафаробод, Дўстлик, Арнасой, Оқолтин, Зарбдор, Меҳнатобод ва бошқа туманлар билан бирга Гулистон, Пахтакор, Дўстлик, Бўстон, Гагарин, Пахтаобод каби аҳоли яшаш жойлари вужудга келди. Мирзачўлни ўзлаштириш тарихи ўзи бир олам... Хуллас, қаерга қадами етган бўлса, ўша ерда янги ҳает, янги муҳит, янги боғ-роғлар бунёд этилди.

* * *

Шароф Рашидовнинг саъй-ҳаракати билан даҳшатли зилзиладан тутдек тўкилган Тошкентдек муаззам шаҳар қайта қад кўтарди. 1977 йили Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда биринчи ерости қасри - метрополитен қурилишининг дастлабки ташаббускори бўлди. Бундай улкан қурилишлар қаторида пойтахтимизга зеб бериб, осмони фалак билан сўйлашиб турган маҳобатли телеминора, муҳташам "Халқлар дўстлиги” саройи ва бошқа улкан кошоналар айнан шу даврда бунёд этилди. Шуни ҳам айтиш жоизки, акам ўз фаолияти давомида қанчалаб илм, санъат аҳилларига ҳомийлик қилди. Фан, техника, медицина, алоқа, транспорт ва маданият ривожланди.

* * *

Шароф Рашидов ўз нав-батида халқаро майдонда ҳам улкан ишларни амалга оширишда алоҳида фаолият кўрсатган эди. Бошқача айтганда, у партия ва давлат делегациялари раҳбари сифатида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, чунончи, Куба, Жазоир, Мали, Бангладеш, Индонезия, Ҳиндистон, Миср, Сурия, Эфиопия, Гвинея, Чили, Италия, Австрия, Ироқ, Вьетнам, Болгариява бошқа мамлакатларда бўлди. У Қохира ва Гаванада бўлиб ўтган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари бирдамлиги конференцияларида иштирок этиб, халқаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшади. Мухтасар айтганда, партия уни қaepгa юбормасин, ҳамиша халқлар дўстлиги жарчиси сифатида катта ғалаба билан қайтарди. Бу соха келгусида ёритилиши лозим бўлган алоҳида мавзудир.

Эх-хе, яхшидан боғ қолади деганларидек, у кишининг халққа қилган хизмати, қолдирган мероси ҳақида ҳар қанча гапирса оз. Шундай катта кўламдаги ишларда халқимизнинг оташқалб фарзанди, буюк инсон Шароф Рашидовнинг кўп қиррали фаолияти, қарийб қирқ йил донишмандларга хос қилган хизматлари, беназир дипломат ва давлат арбоби эканлиги, арбобгина эмас, балки рахбарликни санъат даражасига кўтарган шахс эканлиги, Ўзбекистонимизга, халкимизга бутун борлиғи билан намоён этилган эди. Айтиш мумкинки, акам меҳнатни улуғлаган бўлса, меҳнат уни улуғлади, юксакларга кутарди.

(Давоми бор).

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter