Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

АСИЛ РАШИДОВ ЯНА АКАМ ҲАҚИДА (Давоми. Аввали ўтган сонларда)

 

Хуллас, Усмонхўжаев ва Нишонов сингари ҳудбин қўғирчоқ раҳбарлар Кремль салтанатига сажда қилиб, ниҳоят, ўн беш ойлик фаолияти давомида 18 нафар Иттифоқ вазирлари, 37 нафар иттифоқдош республикалар, ўлка ва область партия комитетларининг қанчадан-қанча биринчи секретарларини ишдан бўшатган жаллод (акамнинг ўлимига асосий сабабчилардан бири) Ю.Андропов ва унинг ҳеч қандай кабиҳликлардан қайтмайдиган сафдошлари Горбачёв, Лигачёв ва қолаверса, қи-зил десантчиларининг дўмбирасига ўйнадилар.

Кейин акам ўрнига та-йинланган "дахолар" ёлчитиб ишлай олмадилар. Ёлчитиб ишлаганларни эса кўролмай, уларга нисбатан ғаразгўйлик йўлини тутишди. Қаранг-а, марҳум билан кимлар олишиб ётибди! Қайд этиб ўтганимиздек, етти ёт бегоналар эмас, балки ўзи тарбиялаб вояга етказган шогирдлари, ҳамкору ҳамдастлари. Демак, яхши тарбияланмаган экан-да? Йўқ, менимча тарбия тўғри бўлган. Бироқ юқорида таъкидлаб ўтганимдек, бу чиркин тузумнинг "мерос" бўлиб қолган ўзига хос сифатлари: субутсизлик, ғараз, суиқасд, маънавий падаркушлик ва биродаркушлик уларни шу кўйга солган. Мана, сизга қизил империянинг тутган йўли, тажовузкор сиёсати маҳсули.

"Правда" газетасининг бир сонида Сурхондарё вилоят фирқа қўмитасининг собиқ котиби Абдухолиқ Каримовнинг сўзларини ўқиганим бор: "Темир панжара ортида болаларимни кўролмай итдек ўлиб кетмасам бўлгани... Шароф Рашидов ҳaм вақти-вақти билан вилоятларга чиқиб ўлпон олиб турар эди", - деб ёзилганди рўзномада. Бу ҳаммамиз учун аталадан суяк чиққандай бир гап бўлган эди. Мен Абдуҳолиқ ака қамоқдан чиқиб келса, "Бу сўзларингиз учун ҳисоб бера оласизми?" - деб сў-рашни кўнглимга тугиб қўйгандим. Тоғ-тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, дейишади. Замонанинг зайли билан Жиззахда акамнинг мовлиятига бағишланган бир йиғинда учрашиб қолдик. Шунда ҳоли қолиб, бафуржа гаплашиб олдик:

- Мана, қамоқдан ҳам омон-эсон чиқиб келдингиз, - дея гап бошладим. - Ўтган гапга салавот, дейдилар. Бироқ, кечирасиз, акам ҳақидаги ўша гапларни ҳақиқатан ҳам айтганмидингиз ёки...

- Бу ғирт ёлғон, ука. Шароф акани устозим деб эъзозлаб келганман, бундан кейин ҳам янада кўпроқ эъзозлайман. Бу гап эса матбуотнинг уйдирмаси, қолаверса, жаллодларнинг иши, - деди у.

Бизнингча, Абдуҳолиқ Каримов хибсдан чиққандан сўнг мусичаи беозор бўлиб сукут сақлаб юрмасдан матбуотда аллақачон раддия бериши, бор гапни дангал айтиши керак эди. Шунда у балки ўзини ҳам унчалик шубҳага солмаган бўларди? Бу ёғи Абдуҳолиқ Каримовнинг виждонига ҳавола.

Яна бир гап, маълумки, акамни саркарда Амир Темурнинг келиб чиқиши, ҳаёти, фаолияти, тарихдаги ўрни, авлод-аждодлари тарихини ўрганиш, қисқача айтганда унинг ҳақиқий образини яратиш масаласи жуда қизиқтирган. Бу масалада кўпгина ёзувчи, санъаткорлар билан яқин мулоқотда бўлиб, уларга Соҳибқироннинг улуғвор сиймосини яратишни маслаҳат берган. Бу ҳақда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Шулардан бири акамнинг қадрдон мухлисларидан - ёзувчи, рассом ва жамоат арбоби Евгений Березиковдир. Устоз ва шо- гирдлар биринчи бор 1981 йилнинг кузида, акам Шахри- сабзга борганда ўзаро суҳбатлашиб қолишади. Сухбат ўзбек халқининг ўтмиши, буюк саркарда Амир Темур шахси атрофида боради. Шунда Шароф Рашидов "Сен Амир Темур тўғрисида роман ёзишинг керак", дейди. "Аввал бошда бу менга эриш туюлди, - деб ёзади муаллиф, - аммо вақт ўтган сайин бутун фикру ҳаёлим ана шу муборак сиймо тасаввури билан банд эканига тўла ишонч ҳосил қила бордим..."

1983 йилнинг январида устоз ва шогирдлар сўнгги бор учрашишади. Шароф Рашидов уни Самарқандга ишга чақиради. "Агар мен, - деб ёзади шогирд, - Шаҳрисабзда Темурнинг келиб чиқиши, авлод-аждодлари тарихини ўрганган бўлсам, Самарқандга келиб Темур салтанатининг тартиб-қоидалари, сиёсати ва ҳарбий ишларидан сабоқ олдим... Хуллас, раҳбарнинг бир оғиз сўзи - тавсияси мени беҳад руҳлантириб юборди, ишга киришдим, натижада "Улуғ Темур" романим дунё юзини кўрди".

Акамнинг темуршунос мухлисларидан яна бири, академик, Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти - Иброҳим Мўминов эди. Мен уларнинг Амир Темур шахсиятига қарашлари нақадар яқин эканлигини икки қуданинг қароргоҳдаги суҳбатларидан яхши билардим.

Маълумки, 1968 йилда Иброҳим Мўминовнинг "Амир Темурнинг ¤рта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли" рисоласи босилиб чиқди. Китобча дастлаб катта шов-шувга сабаб бўлади. Республика илмий-маданий жамоатчилиги уни мамнуният билан қарши олади. Бироқ хурсандчилик узоққа чўзилмайди. Кўп ўтмай марказдан туриб китобчага бўҳтонлар уюштирилади. Ўз қавми, миллати, замини шаънини топтаган ғанимлар ёпирилиб ҳужумга ўтадилар. Бу масалада ҳам Нишонов ушбу можароларнинг ҳайбаракаллачиларидан бири сифатида иш кўриб, акамни Амир Темурни оқловчи, ўтмишни идеаллаштирувчи шахс сифатида қоралайди. 1990 йили "Известия" рўзномаси "Союз" ҳафталик иловасининг 1-сонида унинг газета муҳбири билан суҳбати эълон қилинади. Ўша кезларда Нишонов собиқ иттифоқ Олий Кенгаши Миллатлар советининг раиси эди. Бу суҳбат "Биз ҳаммамиз бир кемада сузмоқдамиз" деб номланган эди. Суҳбатда у "Рашидовнинг миллатчилик туйғусидан келиб чиқиб, Темур каби ўтмиш қонҳўр босқинчиларини улуғлаштиргани, айниқса, менга ёқмасди", деган эди. Яна бир ўринда "Амир Темур хусусида Шароф Рашидов билан қаттиқ тортишиб қолдим. Унинг Қайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари ҳақида Кремль салтанати устунларини хабардор қилишни лозим топдим", деб сафсата сотади.

Тўғри, улуғ бобокалонимизнинг ватанпарварлиги, маърифатпарварлиги, бунёдкорлиги, давлатни бошқариш, тараққий эттиришдаги буюк хизматларини баралла айтиш сиёсатга, катта акаларга хуш келмасди. Демак, Нишоновнинг уларга сиғиниши ҳам бежиз эмасди. Јачонки мунофиқ ўзингдан чиқса дардингни кимга айтасан, киши.

Темур ўзингники бўлса, Рашидов ўзингники бўлса, халқ ўзингники бўлса, кимга хизмат қилаяпсан, аслида?!

(Давоми бор).

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter