Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

АСИЛ РАШИДОВ ЯНА АКАМ ҲАҚИДА (Давоми. Аввали ўтган сонларда)

 

(Давоми. Аввали ўтган сонларда)

Бу жиҳатдан таниқли сиёсатшунос, публицист-ёзувчи Нарзулла Жўраевнинг қуйидаги сўзлари жуда ўринлидир:"Шароф Рашидов сиёсатидаги "байналмилал"чилик, рус халқига керагидан ортиқча баҳо бериш, "улуғ оға"чилик сифати унинг Марказга тобелигидан эмас, ўша давр ижтимоий-сиёсий муҳити қобиғидан чиқолмаслик, ўзининг катта-катта мақсадларига мамлакат раҳбарининг кай-фиятига мос равишда иш тутиш, муросага бориш йўли билан эришиш муддаосидан келиб чиққан. Ҳар қандай мақтову арзон қарсакларга ўч бўлган йўлбошчиларга ана шундай муомалада бўлган Ша-роф Рашидов Ўзбекистон тараққиёти учун улардан, мамлакат ҳокимиятидан усталик билан фойдаланган".

Рус тили жахон халқлари билан алоқа қилиш қу-роли эканлигини ҳам қўйиб турайлик, ҳеч бўлмаганда рус халқининг ўзи билан алоқа қилиш қуроли ҳам-ку. Рус тилини ўрганиш, уни ташвиқ қилишнинг нима ёмон томони бор экан? Ҳеч қандай исбот талаб этмайдиган бу хақиқатни наҳотки Аббосова тушунишни истамаса?! Тил - миллат кўзгуси, тил билган - дил билади, дейди халқимиз. Ахир тилни тарғиб қилиш илм-фанни, маданиятни, техника янгиликларини тарғиб қилиш эмасми?

Агар ўтмишга назар ташласак, Фурқатдан тортиб Сатторхонгача, Исҳоқхондан тортиб жадид адабиёти намояндаларигача маърифатли бўлишни, дунё тилларини фарзандларимизга ўргатиш кераклигини асарлари орқали тарғиб қилганлар. Демак, Шароф Рашидов ҳам улар изидан бориб, маърифатпарварлик ишларини давом эттирган.

Чиллаки чиллакини кў-риб чумак уради, дейишади. Тил ўрганишни тарғиб ва ташвиқ килишда Шароф Рашидовнинг саъй-ҳаракатларини қоралашда Аббосованинг калималарини айнан ёдлаб олган садоқатпешалар, яъни олийгоҳимизнинг айрим сафсатабоз тўтиқуш домлалари ҳам "холис" хизматдан четда қолмадилар. Улар сиёсий ўқиш баҳонасида Шароф Рашидовнинг "қилмишлари"ни, шу жумладан, унинг рус тилини тарғиб қилиш борасидаги хизматларини қоралаб, асосий танқид объектига айлантирган пайтлари ҳам бўлди. Бу хатти-ҳаракатлар маънавий қашшоқлик белгиси ёки бошқача айтганда, ҳаёт ҳақиқатига эстетик диднинг етишмаслиги оқибати эмасмикан? Нима ҳам дердик, қуш тилини қуш билади. Бироқ улар ҳар қанча жўр бўлишмасин, барибир карвон ўз йулида давом этди.

Бу ҳам майли-я, айниқса, Шароф Рашидовнинг ўз фарзандидек ардоқлаб-эъзозлаган энг яқин шогирдлари (уларнинг айримлари ҳаёт) устоз вафотидан сўнг ҳали мархумнинг хоки совимасданоқ, ўз мавқеларини саклаб қолиш илинжида XXI съезд минбаридан туриб, куракда турмайдиган сўзларни айтиб, айюҳаннос солганларидан ёқа ушлайсиз.

Ҳеч бўлмаганда Шароф Рашидовнинг соясига салом бериб юрган мана шундай иккиюзламачилардан бирининг сўзларидан парча келтирай: "Ҳозир синчиклаб яшириб келинган кўпгина фактлар ошкор бўлган бир пайтда унинг феъл-атвор йўли асло сиё-сий гўлликнинг натижаси бўлмаганлиги кўриниб турибди. Бу йўл мутлақо онгли равишда ўтказиб келинган ва мутлақ ҳокимиятга эга бўлишга қаратилган эди. У ўзининг волюнтаристик қарорларини одатда юқоридан берилган директива деб кўрсатар эди. Шу сабабли бу қарорга қўшилмаслик иш манфаатларига зид баҳоланар эди. Раҳбарларнинг коллегиаллиги, принципи асосий тўсиқ бўлиши мумкинлиги сабабли, бу принцип онгли равишда бир чеккага суриб қўйиларди".

Ана холос! Бу ёғи қандоқ бўлди? Энди унинг ҳам юзи шувут. Мен вазиятни ҳисобга олиб, мазкур кимсанинг исми шарифини матндан тушириб қолдиришни лозим кўрдим.

Ўша кезларда Шароф Рашидовнинг дўстлари, яқин сафдошлари бошида қатағон қиличи қайралган эди. Ўзимиздаги ҳокими мутлақлар билан бирга Гдлян ва Иванов бошчилигидаги жаллодлар одамларни не кунларга солмадилар. Улар акамнинг оила аъзоларига ҳам тазйиқ ўтказдилар. Уйи, дала ҳовлисини тортиб олиб, қаёкдаги тор-танқис жойга кўчишларига мажбур этишади. Ишлаб турган жойларида тинчлик бермай, қувғин остига оладилар.

Давлат хавфсизлик қўмитасида ишлаб юрган жиянларимдан бирини тўрт-беш бор ишдан олишди. Акамнинг оила аъзоларига келганда ҳавас қилгудек эди. Уларнинг ҳаммаси одобли, андишали, хушфеъл, одамижон бўлиб, илм-фан йўлидан кетган тарбияли инсонлар. Улар бир-бирлари билан иноқ, элу халққа оталаридек сид-қидилдан астойдил хизмат қилишмоқда. Уларда ота ва оналарининг қони ва жони билан ўтган камтарлик ва камсуқумлик хислатлари мужассам.

Ўзимга келганда шуни айтишим керакки, расмий, норасмий доираларда менга ҳам турлича муносабатда бўлдилар. Умуман олганда, дўстларимнинг кўп-чилиги менга бўлган муносабатларини ўзгартиришмади. Айтиш мумкинки, улар, аксинча, менга ўзларини янада яқинроқ тутгандек, ўксиган қалбимга далда бергандек бўлдилар. Очиғини айтганда, институтимиздаги Шароф Рашидовдан манфаат кўриб келган айрим ғанимлар менга ҳам (уларнинг ғирромлигини, умуман ножўя хатти-ҳаракатларини узоқ йиллар мобайнида кескин танқид қилиб келган эдим) зимдан тазйиқ ўтказишга уриниб кўрдилар, устимдан юмалоқ хатлар ҳам уюштириб, барча ёзув-чизувларимни ўзларича ғалвирдан ўтказиб кўрдилар. Натижа чиқмади.

Шароф Рашидов ҳеч қачон одамларнинг тақдирига бефарқ қараган эмас эди. Энг оғир дамларда уларга ёрдам қўлини чўзар, шафқатталаб одамлардан ўз меҳр-оқибатини дариғ тутмасди.

Акам университетимиздаги домлалардан бири - Н.Маллаевнинг хизматларини юксак баҳолаб, ҳурматларди. Чунончи, домланинг "Ўзбек адабиёти тарихи" деб номланган докторлик диссертацияси ОАКда тасдиқланмай узоқ вақт туриб қолганда, Шароф Рашидов унинг тақдири билан неча бор қизиқди. Мен ҳам у кишининг илтижоларини ерда қолдирмай, акамникига бўзчининг мокисидек қатнадим. Афсуски, масала чигал экан... У ижобий ҳал бўлмади. Бу хусусда акам билан сўнгги бор учрашганимда: "Бу ёғига ожизман!" - деб икки қўлини кўтарди.

(Давоми бор).

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter