Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

АСИЛ РАШИДОВ ЯНА АКАМ ҲАҚИДА

 

Диссертация юзасидан бўлиб ўтган гаплардан сўз ҳам очмади, Эҳтимол, ҳаётида биринчи бор шашти қайтгандир, деб ўйлайман. Лекин шунда ҳам, акам ўша домлага диссертацияни иккинчи марта ёқлашни маслаҳат берган эди. Бу орада домланинг хизмат кўрсатган фан арбоби бўлишига ва сўнгроқ "Алишер Навоий ва халқ оғзаки ижоди" мавзуи-да қайта ёқлашига ҳам бош-қош бўлганлигидан яхши хабардорман. Қисқаси, Шароф Рашидов унга ҳамиша ғамхўрлик қилиб келган эди. Домла эса, тескари иш тутди, матбуотда акамга қарши икки бор чиқиш қилди.

Бир кун сиёсий ўқишга тўпланаётганимизда домла: "Бировлар учинчи юлдузни тақиш учун Сибир сувларини Ўрта Осиёга оқизиш проблемасини кўтариб чиқди", - дея дарсхонага тунд ҳолда кириб келди. Э, худо, қанақа кунларга қолдик. Шаккоклик шунчалар ҳам бўладими, дедим нафасимни ичимга ютиб. Орденларга тил теккизиш гуноҳи азим... Кўзим жиққа ёшга тўлди. Энди эса, вазиятга қараб, домла ҳам нуқтаи назарини гўё ўзгартирган бўлди. Шароф Рашидов ҳақида мақтов гаплар айтиб, хотира ёзди. Бу ўринда домланинг Рашидовнинг яккаҳокимлик даври битди, салтанати инқирозга учради қабилида сафсатабозлик билан машғул бўлган К.Аҳмедов, У.Рашидов сингари маслакдошларини ҳам эслаб ўтмоқ жоиз деб ўйлайман.

Акам гарчи ер остида ётган бўлса-да, унинг обрў-эътибори, қадр-қиммати янада ортиб бормоқда. Тирик мухолифлари эса таназзулга юз тутмоқда.

Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш марднинг иши дейдилар. Акам "Бу дунёдан ҳеч ким норизо бўлиб кетмаслиги керак", деган эътиқод билан яшаб, рақибларига ҳам ёмонликни раво кўрмасдан ҳамиша яхшилик қиларди. "Бу дунёда яхшилик қилувчи кишилар охиратда яхшиликка эришгувчилардир", дейилади ҳадиси шарифда.

Расмий доираларга келганимизда шуни айтиш керакки, собиқ Давлат Хавфсизлик Қўмитаси томонидан Шароф Рашидов оиласи аъзолари, қариндош-уруғлари неча марталаб сўроқ қилинганлиги маълум. Шахсан менга келганда, "резервдаман" деб юрган эдим, вақти-соати келиб мени ҳам Шароф Рашидов билан боғлиқ масалалар жараёни тугалланиши олдидан бир бор таклиф этдилар. Улар мени чакиртиргунга қадар фаолиятимни обдон текшириб, маълум хулосага келганликларини қалбим сезиб турган эди, албатта. Борсам, Москвадан келган терговчилардан тўрт-бештаси Хавфсизлик Қўмитаси биносидаги хоналардан бирига жойлашиб олиб, иш кўраётган эканлар. Улар мени акамнинг қабри кўчирилишида иштирок этган кимсалардан ҳам илиқроқ кутиб олишди. Кейин билишимча, собиқ Ўзбекистон Марказий Қўмитаси девонхонасининг собиқ иш бошқарувчиси Турсун Умаров ва Самарқанд вилоят ижроия қўмитасининг собиқ раиси, марҳум қайин акамиз Синдорқул Ҳамроқуловларнинг тергов ишлари муносабати билан таклиф этилган эканман.

Терговчи: Муаллимлар - зиёлиларнинг гули. Сиз ҳақингизда маълум тасаввурга эгамиз. Сизга бир оғиз ҳам эътирозимиз йўқ. Одоб юзасидан чақирдик. Фақат шу иккала шахс хусусида билганингизча гапириб берсангиз, - деди. Терговчининг саволларига жавоб бериб бўлганимдан сўнг, у қизиқиб сўраб қолди: "Нега акангиз катта лавозимда бўла туриб, сиз бундай имкониятдан фойдаланмадингиз?"

Акам ўз йўлига, мен эса ўз йўлимга. Менда ҳақиқатан ҳам, на машина, на дала ҳовли бор. Ҳатто велосипед ҳам йўқ. Зарурият юзасидан унисини ҳам, бунисини ҳам сўраган пайтларим бўлган. Аммо акам рухсат бермаган. ҳатто юқорироқ лавозимларга ишга таклиф этганларида ҳам розилик бермаган. Билмадим. Нима бўлганда ҳам акам менинг моддий шароитимнинг айтарли даражада яхшиланишига ҳамда лозим кўришган лавозимларга ишга ўтишимга ижозат бермай, тўғри қилган экан, деб ўйлайман. Шу туфайли бўлса керак, менга ҳеч ким, ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заррача тазйиқ ўтказмаган.

* * *

Ниҳоят, бир гуруҳ гумроҳлар "халқ номидан" марҳум қабрини кўчириш ва у билан ҳисоблашиш пайига тушдилар! Улар мисли кўрилмаган шаккоклик билан марҳум хотирасини таҳқирладилар, жасадини кўчирдилар, оила аъзолари ва қариндош-уруғларини таъқиб этдилар. Худди шунингдек, катта ва кичик лавозимларда ишлаётган қанчадан-қанча бегуноҳ одамларни, ўзларининг буюк ишлари билан ном таратган, миллатимизнинг фахри бўлиб қолган алломаларимиз Обид Содиқов, Саъдихон Сирожиддинов, Восил Қобулов, Иброҳим Мўминов, Ўктам Орипов, ўзбек ҳужжатли фильмининг отаси Малик Қаюмовларни қувғин қилдилар, таҳқирладилар, маънавий йўл билан мажруҳ этдилар.

Марҳумнинг оила аъзолари неча бор хат ёзишиб, қабрни ўз она юрти Жиззахга кўчиришни сўраб мурожаат қилганларида ҳам Усмонхўжаев ва унинг атрофидаги бировнинг салласини деса калласини олиб келадиган муте югурдаклари аксинча йўл тутдилар, қарасаларки, жумлайи мўмин унинг қабри сари оқиб келмоқда... Биров белбоғини, биров яктагини, биров тўнини ёзиб, Қуръон тиловат қилишмоқда, дуойи фотиҳа ўқишмоқда. Эртаю кеч одамлар қўлида гул кўтариб унинг қабрини зиёрат қилмоқдалар. У ёқда Ленин майдони, бу ёқда Ленин музейи. Музейга ҳеч ким кирмай ҳам қўйди. Нима қилиш керак? Қабр ўрнини албатта ўзгартириш керак, деган қарорга келишган. Гўё бу ер "хурофот" ўчоғига айланиб қолаётгандай туюлган отасини хам танимайдиган даҳрийларга. Собиқ марказга пайдар-пай қўнғироқлару, турнақатор мактублар йўллашиб, мурожаат қилаверишган. Аслида, Масков ўзича Шароф Рашидов қабрига кўз тикмаган эди.

Кунлардан бирида, ногаҳон, жумҳурият Вазирлари Кенгашининг собиқ раиси ўайрат Қодиров уйимга қўнғироқ қилиб қолди. Мен билан кўпдан бери кўришиб юрган қадрдонлардек ҳол-аҳвол сўраб, "маслаҳатли бир иш" борлигини айтди. Кабинетга ташриф буюришим керак экан (у менинг боришимга машина ҳам юборган эди). Кўчага чиқсам, машина кутиб турибди. Қизил майдонга равона бўлдик. Бордик, мени раиснинг муовини иззат-ҳурмат билан лифтда олтинчи қаватга олиб чиқди.Ҳайҳотдай хонада ҳеч ким йўқ эди. Қодировни сўрадим. "У киши янганинг олдидан ўтишга кетдилар, ҳозир келадилар", деди. Узоқ кутдим. Вақт ўтаяпти. Эртага кун бўйи сабоқ бор, бора олмайдиганга ўхшайман. Узримни айтиб, ишхонамни хабардор қилиб қўйишим керак эди, дедим. Муовини рухсат бермади. "Раис ҳозир келадилар, хотиржам бўлинг. Ўзлари ректорга айтиб қўядилар", - деди.

Ниҳоят, раис ҳам кириб келди. Юзлари шолғомдай қизариб кетган. Кейинчалик билишимча, унга ҳамроҳ бўлиб борган прокурор -иккаласи ҳам яхшигина таъзирини еган.

(Давоми бор).

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter