Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

АСИЛ РАШИДОВ ЯНА АКАМ ҲАҚИДА

ЯХШИ СЎЗ – ЖОН ОЗИҒИ

(Давоми. Аввали

ўтган сонларда)

 


- Азиз биродарлар, - дейди у вазмин оҳангда. - Мен сизларга Марказкомнинг биринчи котиби сифатида эмас, балки ҳамма қатори ушбу конференциянинг бир делегати сифатида ўтиниб илтижо қиламан - уни обком составида қолдирайлик, овоз бераётганингизда ҳам унинг фамилиясини ўчириб ташламанглар. Бу гапларим сизлар учун кўрсатма эмас, балки илтимос. Шундай қилсак адолатдан бўлади, акс ҳолда англашилмовчиликка йўл қўйган бўламиз. Кейинчалик у ўртоқ ҳам, бошқалар ҳам танқид учун қувҚин қилинди деган фикрга бориб юришмасин.

У шундай дейди-да, икки қўлини кўксига қўйиб, залга қараб таъзим қилади. Ўтирганлар ҳангу манг бўлиб қолишади. Ниҳоят, нотиқ обком таркибига сайланади. Обкомнинг партиявий-ташкилий бўлим мудири ўринбосари лавозимидаги ишини давом эттиради. Акамнинг тутган йўли инсофли, адолатли, диёнатли мард инсоннинг иши эди, албатта...

Ёзувчи Темур Пўлатовга келсак, у неча йиллар давомида она юртига тош отишдан чарчамади, у миш-мишларни ихтиро этишда Комил Икромовдан ҳам ошиб тушди. Чунончи, Шароф Рашидов вафотидан сўнг Темур Пўлатов сурбетларча адибнинг асарларини бировлар ёзиб берган, деган гапларни тарқатди. "Огонёк" ойномасининг 1988 йил 29 июль сонидаги "Миллат отаси"нинг паноҳида" мақоласида "...Матбуотда мудом Рашидовни кўкларга кўтариб мақтаб ёзишганига қарамай, дейдиларки, ҳатто мана шу ўртамиёна асарларни ҳам унинг ўзи ёзмаган эмиш... 1982 йилда жумлайи жаҳонга жар солиб, бизнинг "етакчи ёзувчимиз" китобхонларнинг димоғини чоғ қилиш ниятида янги асар - "Дил амри" қиссасини битганлигини айтишди. Рашидовнинг ишончини қозонган бир тўда ёзувчиларни Марказқўмга "муҳокамага" чақиришди, у ерда якдиллик билан нодир асар дунёга келганлиги эътироф қилинди. Ўзбек ойномасида "Дил амри" чоп этилиши биланоқ Рашидовнинг "адабий қўшалоғи" ким экани ҳақида гап-сўз тарқаб кетди. "Миллат отаси"нинг қиссасига унинг асарларидан кўчиб ўтган мавзулар, образлар, иборалару жумлаларни қидириб топишди. "Кичик ер" асарининг (Л.И.Брежнев китоби ҳакида гап бормоқда - А.Р.) ҳақиқий муаллифи ким бўлганлигини топишгани сингари, матнларни пухта тадқиқ этиш натижасида, Рашидовга нисбат берилиб келинаётган асарларнинг ҳам муаллифини аниқлаш мумкин".

Мен бир адабиётшунос сифатида унинг илк ижодидан тортиб то сўнгги йирик асари - "Дил амри"гача талабалик йиллариданоқ мунтазам равишда кузатиб, таҳлил ва тадқиқ этиб борганман. Барча қўлёзмалари-ю, бу дастхатларнинг турли нусҳаларини (улар тўла сақланмоқда) кўздан кечирганман. "Дил амри" қиссаси ҳақида миш-мишлар тўқишда устаси фаранг қаламкаш Темур Пўлатов ўз "буюртмачиси"дан қанча қалам ҳақи олдийкин?

Марказий ва ўзимизнинг матбуотдан кўриб, билиб турибмиз. Темур Пўлатов сингари баъзи бир ёзувчилар охир-оқибатда бетайин "байналмилал" ҳатти-ҳаракатлари билан собиқ СССР Ёзувчилар уюшмасининг ҳам сафларини парчалаб юборишга ўз улушларини қўшдилар. Шароф Рашидов асарларига бaҳo беришда қуюшқондан чиқиб, ўта андишасизлик билан фикр юритган К.Икромов, Т.Пўлатовларнинг сафига ҳамкасблари бўлган бошқа бирталай муаллифлар номини ҳам киритиш мумкин. Бошқача айтганда, турғунлик даврини акс эттирган ушбу асарлар муаллифлари чиллакини кўриб чумак уради деганларидек, К.Икромовга, Т.Пўлатовга жўр бўлишиб, акамиз шаънига лой чаплашда улардан қолишмайди. Улар акамни асарларини ўзи ёзмаган дейиш у ёқда турсин, ҳатто шарм-ҳаёсизларча, коммунистик аҳлоқ нормаларини поймол этган, ичкиликка ружу қўйган раҳбар дейишгача бориб етадилар.

Маълумки, Шароф Рашидов ўз ижодини катта жумҳуриятни бошқаришдай ўта мураккаб иш билан олиб борган. Башарти, ўз сафдошлари, катта ёзувчилар қатори соф ижодий иш билан машғул бўлганида, аминманки, қанчадан-қанча нодир асарлар қолдирган бўлар эди.

Умуман, тан олиш керакки, акамнинг публицистик руҳ билан суғорилган ғоявий, бадиий юксак асарларида замонамизнинг жўшқин ҳаёти ва қайноқ нафаси ёлқинланиб туради. Ҳеч нарса ёзмай, юрак қўри билан яраттан биргина "Кашмир қўшиғи"ни ёзиб қолдирганда ҳам номи адабиёт тарихида умрбод қолар эди. "Дугоналар қўшиғи" ҳар бир ўзбек хонадонига кириб борган ва ўзининг самимийлиги, нафосати билан китобхонларни мафтун этган, ноёб санъат асари - севги гимни "Кашмир қўшиғи" дунёнинг 60 дан ортиқ тилларига ўгирилган. Афсуслар бўлсинки, бир инсон умр бўйи яхшилик экиб, эвазига тўҳмату бўҳтонлардан ҳосил кўтарган бўлса?! Наҳотки акам бутун дунё адабиёти намояндаларини, чунончи, ҳинд, араб, япон, венгер... ноширларини ҳам "сотиб олган" бўлса?.. Ҳap қанча ҳурмат қилсамда, мен бу хил ёзувчиларнинг ва шуларга ўхшаш "холис хизмат”ни қи-либ қўйиб, эндиликда яна мадхиябозликка ўтиб олган адибларнинг адиблиги-ю, мунаққид адабиётшунос олимларнинг олимлигига ишонмайман. "Ҳар бир инсон ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшаши керак" иборасини ишлатиб турарди раҳматли акам.

(Давоми бор).

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter