Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

Одамларни суяр эди, у

 

Шароф ака 1937-1941 йилларда "Ленин йўли” (ҳозирги "Зарафшон") газетасида масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Урушдан кейин ҳам икки йил бош муҳаррирлик қилгач, 1944 йилда вилоят партия қўмитаси котиблигига сайланган.

 

Хизмат вазифаси тақозосига кўра мен у кишининг фаолиятини кузатиб борганман. Йиғилишларни олиб боришдаги маҳорати ва одамлар билан мулоқотдаги самимиятига, камтарлигига кўп бор гувоҳ бўлганман. Туманларга чиққанида йўл-йўлакай тўхтаб, деҳқонлар, ишчилар билан суҳбатлашишдан эринмасди. Раҳбарларга эса фидойи, жонкуяр ходимларни рағбатлантириб боришни тайинларди.

Одамлар ҳам истараси иссиқ, чеҳраси очиқ бу раҳбар билан албатта, ҳурматини сақлаган ҳолда, дилдан суҳбат қуришга интилишарди, китобларига дастхат ёздириб олишарди.

Хизмат чоғида Шароф Рашидовнинг сафдошлари, ходимлари ва вилоят раҳбарлари билан доимо ниҳоятда маданиятли суҳбатлашганини кўрганман. Ушбу юқоридаги сурат шахсий архивимда 42 йилдан бери сақланади. Унда республика биринчи раҳбарининг Каттақўрғон шаҳрида бўлиши акс этган. Сурат Ш.Рашидовнинг Каттақўрғон шаҳридаги маданий-ижтимоий объектларни кўриши чоғида олинган. Шундан кейин у киши Каттақўрғон ва Иштихон туманларида пахта йиғим-теримининг бориши билан танишганди.

Шамсиддин БАҲРИДДИНОВ,

МХХ фахрийси

(42 йил сақланган сурат)


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter