Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

Асил Рашидов ЯНА АКАМ ҲАҚИДА (Давоми. Аввали ўтган сонда)

 

Мен 1947-1950 йиллари акамнинг хонадонида истиқомат қилиб, бу инсонни ҳаммадан кўп билганлигим боис у кишининг ҳаёт тарзи ва ишларидан яхши огоҳман. "Қизил Ўзбекистон" рўзномасидаги фаолияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги ижодий мулоқотлар, мунозаралар, олий фирқа мактабидаги ўқи-тувчилигию мураббийлик юмушлари, ҳар куни тўрт-беш жойда ўтказиладиган расмий, норасмий тадбирларда иштирок этиб маъруза қи-лишлар, иш куни тугагандан сўнг эса турли чопархоналар (алоқа бўлимлари), давлат идораларига тўпланишиб, жумҳуриятнинг барча вилоятларию туманлараро қанчадан-қанча ҳўжалик раҳбарлари билан ярим тунга қадар овознигор-муноқаша (радиоперекличка) орқали ўтказилган мусоҳабалар... Хуллас, қушмижоз уй-қую қушмижоз тановул этувчи бу инсон шу зайлда тунни кунга, кунни тунга улаб, алпдай ишларди.

Акам муҳаррирлик ишларини ана шу юмушлар билан уйғунлаштирган ҳолда олиб борарди. 1954 йили Тошкент дорилфунунини тамомлаб, ҳаёт ва ижод мактаби, ота газета "Қизил Ўзбекистон" рўзномасига йўлланма билан хизматга келган кунларим адабиёт ва санъат, маданият ва олий ўқув юртлари бўлимларида адабий ҳодим ва бўлим мудири бўлиб ишлаб юрар эканман, рўзнома ходимларининг барчаси акамнинг ўзига хос фазилатларини тилга олиб таҳририят ва босмахона аҳлига нисбатан ўта ғамҳўрлигини, каттаю кичик ҳар бир ҳодимнинг қувончу ташвишларига шерик бўлиб, уларнинг маънавий дунёсига кириб, ҳатто оила аъзолари билан иноқлашиб кетганлигини ҳанузга қадар мамнуният билан такрор-такрор тилга оладилар.

Дарҳақиқат, мазкур рўзнома у кишининг жон-дилдан севган қадрдон ҳамроҳи бўлиб, маънавий ҳаётида, камолотида бир босқич бўлиб қолганлигини ўзи ҳам қувонч билан сўзлаб берарди.

Акам ҳудди шу йиллари - "Қизил Ўзбекистан" рўзномасида ишлаб юрганида ҳамда Ўзбекистон КПМК ҳузуридаги олий фирқа мактабида матбуот назарияси ва амалиётидан сабоқ бериб юрган кезлари рўзнома чоп этиш техникаси билан айниқса жиддий шуғулланади. У кишининг рўзномада бош мақола, партия турмуши, адабиёт ва санъат, маданият, қишлоқ ҳўжалиги масалалари, адабий танқид, тиниш белгилар, қолип (макет), рукн каби мавзуларда олиб борган тадқиқотлари қўлимда тўла сақланмоқда. У киши муҳаррирлик қилган йиллари рўзноманинг ҳар бир сонини мусаҳҳих, ва навбатчилар неча бор назар-эътиборларидан ўтказиб имзо чеккунларича уч-тўрт бор синчковлик билан ўқиб чиқар экан. Хуллас, матбуот ходимларининг айтишларича, "Қизил Ўзбекистон" рўзномасининг бу йилларда нашр этилган сонлари ҳанузга қадар катта бир мактаб бўлиб қолган.

Умуман олганда, акам Самарқанд вилояти газетаси "Ленин йўли" (ҳозирги "Зарафшон") ва "Қизил Ўзбекистон" (ҳозирги "Ўзбекистон овози") газеталарида ишлаб юриб, ўз-бек журналистикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшди.

Яна бир гап. Шароф Рашидовнинг ўзи севиб ардоқлаган йирик асари - "Ғолиблар" хусусида. Бу қиссани ҳам вақт ниҳоятда тиғиз, бош қашишга қўли тегмаган ҳудди ўша кезларда ёзиб тугаллайди. Қиссанинг ёзилиш жараёни каминага жуда таниш. Гўё кўз ўнгимда ёзилгандай. Рўзнома ишларию бошқа барча юмушлардан барвақтроқ қутулиб келиб, ёзишга тутинган пайтларда мен талаба ҳам аксарият акамнинг ҳузурида (улар бу йиллари Олой бозорининг ёнгинасида, В.Н.Финкельштейн кўчасида яшарди) семинар машғулотларига тайёргарлик кўриб, тонггача чидам билан ўтиришда у кишига таассуб қилмокчи бўлардим. Бироқ соат икки-учларга бориб ўтирган жойимда уйқуга кетардим. Эрта тонгда турганимда эса у кишини ҳамон қоғоз устида ишлаб ўтирганини кўрардим - "Ғолиблар"ни ёзарди. Умуман олганда (таътил пайтларини қолдириб турайлик) ҳар куни соат олтида туриб, соат саккизгача ижод билан машҚул бў-ларди. Бу режим ҳеч қачон канда қилинмасди. Акам ёзув-чизувлар билан шунчалик кўп машғул бўлганидан бармоқлари қадоқ бўлиб кетганди. Гапнинг сирасини айтганда, ёшлик, баҳор, гўзаллик, эзгулик, жўшқин меҳнат романтикаси билан суғорилган ва ҳар жиҳатдан миллий ўзига ҳос хусусиятлари билан ажралиб турувчи биринчи йирик асари "Ғолиблар"ни ёзарди. Хуллас, китобхонларнинг севимли асарига айланиб қолган ушбу қиссанинг ёзилиш тарихи ўзи бир мўъжиза. Шу боисдан бўлса керак, акам замонавийлик ва новаторлик руҳи билан суғорилган бу асарини алоҳида меҳр билан, тез-тез тилга олар эди.

Акам катта-кичик ишлар билан банд бўла туриб асар ёзишга улгурар, бунинг устига яна қанчадан-қанча бадиий асарларни ўқишга ҳам имкон топар эди. Бошқача айтганда, акам фавқулодда ўқимишли киши эди. Бу ўринда ўзбек классик адабиёти намояндаларининг асарларини истисно этганда жаҳон адабиётининг машҳур санъаткорлари, чунончи, А.Пушкиннинг "Евгений Онегин", Л.Толстойнинг "Уруш ва тинчлик", А.Герценнинг "Ўтмиш ва ўй-лар", А.Грибоедевнинг "Ақллилик балоси", И.Тургеневнинг "Арафа", М.Горькийнинг "Челкаш", "Изергил кампир", Л.Украинканинг "Шотландия қироли Роберт Брюс", А.Фадеевнинг "Ёш гвардия", К.Паустовскийнинг "Серташвиш ёшлик", Г.Гулианинг "Сакенда баҳор", М.Бубенновнинг "Оқ қайин", М.Иброҳимовнинг "Парвона", С.Улуғзоданинг "Ёшлигимиз тонги" ва шунингдек, Т.Драйзернинг "Женни Герҳардт", Ж.Санднинг "Индиана", Ш.Бронтенинг "Жен Эйр" асарларини йўл-йўлакай иш орасида ўқиб чиққанининг шоҳидиман.

Бадиий асарларни мутолаа қилишгина эмас, шу билан бирга, унинг ижтимоий, тарбиявий ва маърифий аҳамияти мислсиз экани, одамларни инсоний гўзаллик нафосат билан ошно қилишда, эзгу ниятлар руҳида тарбиялашда санъатнинг бирон тури у билан тенглаша олмаслиги ҳақида кўп марталаб сабоқ берар эди. Шунингдек, у киши китобни варақлаш, унга тикилиш, бу - китоб ўқиш дегани эмас. Китобни синчковлик билан теран тушуниб, мағзини чақиб ўқиш кераклигини уқтирар эди. Бу сабоқлар, беихтиёр, машҳур мураббий В.А.Сухомлинскийнинг қуйидаги сўзларини ёдга солади: "Китоб ўқимаслик натижасида бой берилган нарсанинг ўрнини ҳеч нима билан тўлдириб бўлмайди. Агар болада китобни севиш, унинг қадрига етиш ҳисси ўз вақтида тарбияланмас экан, кейнн бу ишни амалга ошириш жуда-жуда мушкул бўлиб қолади".

(Давоми бор).

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter