Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

Чўлдаги учрашувлар

  • Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ўтган асрнинг 60-йилларида Мирзачўлда ишлаган давримдаги унутилмас хотираларни қайтадан жонлантирди.

 

…1967 йилнинг июль ойи эди. Қишлоқ хўжалиги вазири Раҳмонқул Қурбонов бизнинг "Самарқанд" давлат хўжалигига ташриф буюрди. Бу бежизга эмас эди. Хўжалик Мирзачўлда пахта етиштиришни комплекс механизациялаш бўйича илғорлардан саналарди. Вазир ҳосил чўғини кўздан кечиргач мақсадга ўтди. ЎзКомпартия МК биринчи котиби Шароф Рашидов хўжаликда пахтани ҳашарчиларсиз, тўлиқ машиналар ёрдамида териб олиш, бу ташаббусни бутун республикага ёйиш вазифасини қўйган экан.

Мен ўшанда 2-бўлим бошлиғи бўлиб ишлардим. Давлат раҳбарининг юксак ишончи биз, чўлқуварларни руҳлантириб юборди. Пахтани машинабоп қилиб ўстириш учун барча агротехника қоидаларини ишга солдик. Кузга келиб, мавжуд 100 та пахта териш машинаси ёрдамида ўртача 120 тоннадан оқ олтин териб олинди. Бу Ўзбекистон пахтачилиги тарихида катта воқеа эди.

1968 йили Шароф Рашидов хўжалигимизга шахсан ташриф буюрди. Ютуқлар билан табриклади.

- Биз пахтачиликни тўлиқ механизациялаштирамиз. Деҳқонларимиз, аввало, миллионлаб хотин-қизларимизни оғир ва машаққатли меҳнатдан халос қиламиз. Эришилган ютуқ билан чекланиб қолманг. Ўали пахта етиштиришда жуда кўп муаммоларни ҳал этиш, прогрессив технологияларни амалга татбиқ этиш вазифаси турибди. Улардан бири - республикамизда катта муаммо бўлган сувдан оқилона фойдаланиш, суғоришда тежамкор томчилатиб суғориш усулига ўтишдир. Ишонаманки, бу борада ташаббускор бўласиз, - дедилар меҳмон.

Кейин дала айланди. Аксига олиб Қўзага ишлов бераётган трактор бир пайкалнинг бурилишида анчагина ғўзани пайҳон қилганди. Бригадир билан тракторчи қўрққанидан қочиб кетишибди. Мен устимдан совуқ сув қуйилгандек, "Энди нима бўлар экан?", дея орқароқда ҳадиксираб турибман, денг. Пайҳон бўлган Қўзаларга ишора қилиб, Шароф Рашидович кулимсиради. Атрофидагиларга қараб:

- Бир замонларда ота-боболаримиз ҳосил мўл бўлган экинзорларнинг бир чеккасини кўз тегмасин деб пайҳон қилиб қўйишаркан. Бу ерда ҳам шундай бўлибди, шекилли, - деди.

Ўадигим босилиб, ўзимни тутиб олдим. Меҳмон:

- Бу пахтани етиштираётган бригадир яқинроқ келсин, - деди.

Бригадир йўқлигини билдирмай, мен яқин бордим.

- Баракалла, тажрибали деҳқонга ўхшайсиз. Хўш, бу бўлиқ далалардан неча центнер ҳосил олиш мумкин? - деб сўрадилар.

- Гектаридан машина билан 30 центнердан пахта териб олмоқчимиз, - жавоб бердим.

- Йўқ, - деди Шароф Рашидович, - камтарлик қилманг. Кўриб турибман, ҳар гектарда 140 минг туп ғўза бор. Агар 10 тадан кўсак боғласа, ҳар бир чаноқдаги пахта 3 граммдан тош босса, гектаридан 42 центнер пахта чиқади. Уни машинада териб олиш эвазига миллионлаб сарф-харажат тежаб қолинади. Бу маблағ эса ишчи-хизматчилар иш ҳақини ошириш, турмушини яхшилаш, йўллар, боғча-яслилар, касалхона, мактаблар, маданият саройлари қуришга сарфланади, буни унут- манглар. Сизга эса раҳмат. ўўза парваришини сусайтирманг!

Мен журъат қилиб, қўлимдаги қоҚозчани Шароф акага узатдим. У киши индамай олиб, ёзувга кўз югуртирди. Унда "Шароф ака, Австралияда ҳар гектар майдонда 350 минг туп Қўза ўстириб, комбайн ёрдамида йиғиштириб олинаркан. Тажриба ўрганиб келишга юборсангиз", деб ёзгандим. Шароф ака хатни менга қайтариб бериб, "маслаҳатлашиб кўрамиз”, деди кулимсираб. Бир ойдан кейин Сирдарё вилояти партия қўмитаси биринчи котиби Қудратилла Аҳмедовдан оғзаки жавоб олдим: "бунинг имкони йўқ" экан. Анча вақтгача дўстларим "Австралияда нима қиласан, битта Волга-ГАЗ-24 сўрамайсанми?", деб кулиб юришди.

Собиқ Иттифоқ даврида эркимиз ўз қўлимизда эмасди. Марказдан зўр бериб кўпроқ пахта талаб қилишар, эшигимиз бўсағасигача чигит эктиришар, "оқ олтин”ни олтин қўллар яратади" дея сохта мақтовларга кўмишарди. Оқибатда ерларимиз ишдан чиқди, қанча тер тўкиб ишламайлик, биримиз икки бўлмади. Бунинг устига "боқиманда", "ўзбеклар иши" деган туҳмату тавқи лаънатлар бошимизга ёғилди. Лекин адолат юзасидан бир нарсани тан олишимиз керак, Шароф Рашидов раҳбарлиги даврида пахта етиштириш агротехникаси, тармоқни механизациялашда энг юқори даражага эришилди. Ўзбек пахтакорларининг миришкорлигига дунёда пахта етиштирадиган бошқа давлатлар деҳқонлари ҳам тан беришганди. Бунда шубҳасиз, халқимизнинг ардоқли фарзанди Шароф Рашидовнинг ҳиссалари катта эди.

Fаффор КАРИМОВ,

меҳнат фахрийси, Самарқанд

вилояти Пастдарғом тумани


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter