Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

ЯНА АКАМ ҲАҚИДА ЭЛГА ЭЛ ҚЎШИЛСА – ДАВЛАТ (Охири. Аввали ўтган сонларда)

 

Дунёда яхши одамлар кўп. Тўғрисини айтганда, акамнинг Қанимлари кичкина одамлар эмас эди. Биз қавм-қариндошлар отамизнинг пок номини эъзозлаб, унинг юз йиллик қутлуғ тўйини бошлаб берган ва унга бош-қош бўлган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга ташаккур айтиб, самимий ва чексиз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

 

Имони бутун, эътиқоди мустаҳкам, соф ниятли инсонлар Шароф Рашидовга унинг ҳаёт эканлигида қандай муносабатда бўлган бўлсалар, вафотидан сўнг ҳам ўзларининг тўғри, холис фикрларида собит бўлиб қолдилар. "Об-ҳаво"га қараб турланмадилар. Булар: Комил Яшин, Комил Ёқубов, Шукрулло, Малик Қаюмов, Саидкарим Зиёдуллаев, Нормуҳаммад Худойбердиев, Мирзамаҳмуд Мусахонов, Эркин Юсупов, Ўктам Орипов, Саид Шермуҳамедов, Рашид ака Ашуралиев, Бектош Раҳимов, Аҳмаджон Одилов, Зоҳиджон Обидов, Аҳмаджон Мелибоев, Азиз Тўраев, Ғайбулла Саломов, Барот Бойқобилов, Баҳриддин Насриддинов, Ўафиз Абдусаматов, Маҳмуджон Нурматов, Наим Каримов, Нормурод Назруллаев, Исмоил Сулаймонов, Бобомурод Даминов, Назрулла Шодиев, Салоҳиддин Мамажонов, Умарали Норматов, Анқабой Қулжонов, Турсунбой Холматов, Акрам Иномов ва бошқалар. Уларнинг сафида мен марҳум ҳазрати инсонлардан: Обид Содиқов, Воҳид Зоҳидов, Васил Қобилов, Саъди Сирожиддинов, Раҳмат Файзий, Туроб Тўла, Муҳаммад Юсуф, Худойберди Дониёровни ҳам кўраман.

Акам шахс ҳаётининг мазмуни, бахти, равнақи унинг халққа, ватанга чин кўнгилдан ва жон-дилдан хизмат қилишида деб билди ва ана шу олийжаноб орзу-ниятлар оғушида яшади, курашди, ижод қилди ва халқ дилида бир умрга ўчмас из қолдирди.

Ота-онанг ўлса ўлсин, ота-онангни кўрганлар ўлмасин деган гaп бор. Акамнинг яхшилигини хам, ёмонлигини ҳам Холиқ ва халқ билади. Унинг меҳнати ва заковатидан эл-юрт баҳраманд бўлди. Шароф Рашидовнинг инон-ихтиёридан ташқари содир бўлган баъзи бир ишлардан жабр кўрган ҳам, аслида, халқ бўлди. Лекин мушфиқ одамларимиз унинг яхшилигини унутмаган экан. Меҳнаткаш эл-улус қалбига йўл топа олган, унинг дил-дилидан мустаҳкам ўрин олган экан, Шароф акам!

Акамнинг бу фоний дунёдан боғий дунёга рихлат килганларига ҳам неча ўн йиллар бўлди. Кўз ўнгимдан у кишининг ҳамиша нур ёҚилиб турган сиймоси кетмайди.

Мана, энди она Ватанимиз узра озодлик насими эсмоқда, асрлар бўйи орзиқиб кутилган ният рўёбга чиқди. Олий неъмат - Истиқлолга эришдик. Шу кунларга етказгани учун Худога минг қатла шукур, Истиқлол ўзлигимизни англаш, тарихимизни ҳаққоний ёритиш, миллий қадриятларимизни тиклаш ва эъзозлашдек ойдин мақсадларимизни рўёбга чиқариш учун кенг йўл очди. Буни азиз бузрукворимиз биргина Шароф Рашидов мисолида ҳам яққол кўриб турибмиз, Шубҳасиз, бу қутлуғкунларни акам орзиқиб кутган эди.

Тоғдай армоним: қанийди, акам ҳаётга яна қайтиб келиб ҳозирги мустақил, озод, обод, ўзлигини англаб олган Ўзбекистонимизни бир кўрганда эдими... Аминманки, комил ишонч билан мустақиллик йўлини қучоқ очиб кутиб олган ҳолда унинг олдинги сафларида юрган бўлар эди. Чунки у ўзининг бутун ҳаёти, қилган ва қилиб улгурмаган улуғ ишлари ҳамда ижоди билан мана шу улуғвор, афсонавор айёмнинг келишини орзу қилди ва энг оғир шароитда "қиёмат-қойим" кунларда унга замин яратди ва алҳамдулиллоҳ шуни деб яшади.

Эрксевар элларнинг

орзусин оқлаб,

Хаёл денгизида

тунлар сузгансиз.

Истиқлол сўзини

юракда саклаб,

Сиз қафас ичида

гуллар тузгансиз.

(Абдулла Орипов)

Акажон! Сиз халқимизнинг қалбида абадий яшайсиз, покиза номингиз эзгулик тимсоли бўлиб қолади. Сиз қолдирган маънавий ва маданий мерос ҳам абадий яшайди. Иншооллоҳ, Сиз ўлкамиз осмонида мангу, барҳаёт сиймо бўлиб порлаб турасиз!

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter