Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ИСТЕЪДОД ЎЗ СЎЗИНИ АЙТДИ

Зуҳра Йўлчиева Зоминнинг осмонўпар тоғлари, бепоён арчазорлари билан қопланган қир-адирлари қўйнида ўсиб-улғайди. Балки, илк шеърларини ўша гўзал табиатга эш бўлиб ёзгандир. Орадан йиллар ўтиб, машқлари маромига етди. Бу унинг изланишлари, тинимсиз ўқиб-ўрганиши, ижод аталмиш заҳматдан қочмай қилган меҳнатлари самарасидир, десак хато бўлмайди.

 


Мана, Зуҳранинг навбатдаги "Соҳир туйғулар" деб номланган шеърий тўплами. Илк саҳифасидан жой олган ашъорлар ардоқли Ватанга бағишланган. Ватан она каби муқаддасдир. Уни севолмаган инсон учун она ҳам беқадр бўлиб қолади. Ватан ҳақидаги шеърларида Зуҳра ўз муҳаббатига ўқувчиларини ҳам ошно этади:

Ватан, ишқинг бирла

юрагим олов,

Ёнаман, бир лаҳза

ўчиб бўлмайди.

Танамдаги жондан

кечиш мумкин-у,

Сендай жонажондан

кечиб бўлмайди.

Учсам парвозимда

қанотим ўзинг,

Қанотсиз кўкларга

учиб бўлмайди.

Элга хизмат этмоқ

улуғ шарафдир,

Бу шарафли бурчдан

қочиб бўлмайди.

Кўнглим либос

кийган миллий Қурурдан,

Шу азиз либосни ечиб бўлмайди.

Юртинг суви қолиб ўзга юрт сувин

Замзам десалар ҳам

ичиб бўлмайди.

Жиззахда яшаш, ўқиш даврида Зуҳра Йўлчиеванинг ижоди янги фалсафа, ўзгача талқинлар билан янада чирой очди. Айниқса, республика ёш ижодкорларининг анъанавий "Зомин семинари — 2018"да юзлаб, минглаб ёшлар унинг ижодидан баҳраманд бўлди. Ўзбекистонда таниқли бўлган шоир-у адиблар унинг шеърларига юқори баҳо беришди. Ва жорий йилда Зуҳра Йўлчиева Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилганлиги ҳам бежиз эмас, албатта.

Истеъдод ҳамиша ўз сўзини айтади. Иқтидорли шоира Зухра Йўлчиеванинг ушбу тўпламини ўқиб чиққан ҳар бир китобхон бунга амин бўлади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter