Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

КЎКДА ПАЙДО БЎЛГАН ЮЛДУЗЧА

 

 

Адабиёт олам ичидаги мўъжаз олам. Бу оламнинг ўз табиати, ўз эркаликлари-ю, ўз ҳарорати бор. Адабиётга ошна бўлганлар ана шу табиатдан нафислик, латифлик ва гўзаллик сир-асрорларини ўрганади. Ўароратдан эса қалбдаги меҳр-оқибат, қадр каби туйғуларни жисму-жонига сингдиради. Севара Зиёнинг шеърларини ўқир экансиз, хаёлингиздан шундай фикрлар ўтиши шубҳасиз.

Туйғулар барқ уриб

сарафроз бўлди,

Ана энди келди натижа гали.

Нарвоннинг зинаси —

илм, ҳаракат,

Орзулар қаноти

камалак рангли.

Севаранинг "Кўкдан тўкилган юлдузлар" китобида назм ва наср уй-Қунлашиб кетган. Шеърига кўз юргизар экансиз, ҳикояларидаги воқеаларни билиб олишга бўлган қизиқиш сизни бир оз ҳовлиқтиради. Лекин ишонинг, уларнинг ҳаммаси қизиқ, ҳаммаси ёш қалб эгаси, адабиёт осмонида пайдо бўлган митти юлдузнинг юрак кечинмаларидан иборат.

Шу табиат, шу борлиқ асли,

Ўзи — шоир, ўзи — бастакор.

Шу учунми такрор ва такрор

Ундан қарздор барча ижодкор.

Бу соддалик ва мураккаблик билан йўғрилган мисралар энди улҚайиб, дунёни англашга ҳаракат қилаётган ёш авлод қалбида янграмоқда. Унданда самимий, ундан-да аниқ ифодалаш қийин бўлса керак.

Севаранинг тўпламга киритган "Адабиёт" шеърида ҳам ёш юракнинг интилишлари, ижодга бўлган меҳр-муҳаббатнинг рангин чизмаларини кўрасиз:

Бир нур борки, зимистон

қалбни обод этгайдур,

Яна ғариб, нотовон кўнгилни шод этгайдур.

Ул адабиёт эмишки,

ҳам илоҳий ишқ бирла,

Зиё олиб қаламни

севиб ижод этгайдур.

Ўа, "Кўкдан тўкилган юлдузлар" китобида адабиётнинг сирли олами, бу оламда бошқалар кўрмаган гўзалликлар, англаб етмаган борлиқ ўзгаришлари ҳақидаги фалсафий ташбеҳлар анчагина.

Асад МУСТАФОЕВ тайёрлади


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter