Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Жиззахлик ижодкорлар бисотидан

Оқилжон Ҳусанов

Чашмалар


 

Иккинчи жаҳон урушининг бошланғич йилларида Шодибек ака деган одам қишлоғимизга кўчиб келди. У ёшлигида эски ўзбек алифбосида яхшигина савод чиқарган экан, узоқ қиш кечаларида каттаю кичикни атрофига йиғиб, "Юсуф ва Зулайҳо" достонини ўқиб беришга киришди. Достонхонлик ҳали у ҳовлида, ҳали бу ҳовлида давом этарди. Уруш келтираётган кулфатлардан, тирикчилик машаққатларидан зерикиб, ҳол-беҳол даражага етиб қолган қўни-қўшнилар диний афсона асосига қурилган эртакни мароқ билан тинг-лардилар, бамисоли ундан ўзларига дармон олардилар.

 

"Юсуф ва Зулайҳо" ҳам насрда, ҳам назмда ёзилган достон эди. Унинг муаллифи ким эканлигини ҳозиргача ҳам билмайман. Бироқ энди-энди тасаввур қилаяпманки, ана шу достон менинг адабиёт деб аталмиш Қоят ажиб бир чашмадан ичган дастлабки пиёла зилол сувим эди… Кейинроқ ўзимиз ўқий оладиган алифбода "Алпомиш", "Ширин билан Шакар", "Кунтуғмиш" сингари халқ бахшилари томонидан куйланган достонлар босилган китоблар пайдо бўлди. Бу достонларни кўпчиликка ўқиб бериш эса, қўшнимиз-Султон амакимнинг ўҚли Али акамнинг ва менинг чекимга тушарди…

Олтинчи синфдалик пайтларимда "Адабиёт хрестоматияси" дарслигидаги барча асарларни бирин-кетин ўқиб чиқдиму охирида битта нарса ўқилмай қолди. Бу нарса "Севги ва айрилиқ" деб сарлавҳа қўйилган каттагина ҳажмли-йигирма олти варақли асар эди. Биринчи саҳифа юқорисида Ойбекнинг кўзлари чақнаб турган сурати ҳам бор эди. Шуниси ҳам борки, сарлавҳа остида "Қутлуғ қон" романидан парча" деб ёзиб қўйилганди. Дастлаб ўзимча: "Эҳ-ҳе, парчаси шунча бўлса, роман дегани қанча бўларкан?"деган хаёлга бордим. Ихтиёримда ўқийдиган бошқа нарса йўқлиги учун ноилож "Севги ва айрилиқ"ни ўқиш-га тутиндим. ¤қишга тутиндиму… хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бир неча соат давомида ҳамма нарсани-ҳовлимизни ҳам, атрофимдаги нарсаларни ҳам, қишлоғимизни ҳам унутдим - Йўлчи ва Гулнорлар дунёсида яшадим. Ва шундан сўнг бир неча кунгача гаранг бўлиб юрдим. Гўёки мен адабиёт чашмасидан бир пиёла ўрнига бир коса сув ичиб юборган эдиму, ўша сув ҳам оддий сув эмас, аллақандай сеҳрли, хушбўй шароб қўшилган оби зилол эди!

Бир неча кун ўтганидан сўнг, мактабдан чиқиб, Беш-қувурга - Жиззахнинг янги шаҳарига йўл олдим. У ерда яхшигина китоб дўкони борлигини кўрган эдим. Буни қарангки, кўпгина ўзбекча, ўрисча китоблар орасида излаб келганим - "Қутлуғ қон"ни кўриб қолдим. Табиийки, китоб сотиб олишга тайёргарлигим ҳам бор эди - отамдан, онамдан тангалар олиб, харажатни тахминийроқ бўлса-да, тўплаб қўйган эдим. Китобни сотиб олдим-у хурсандлигимдан теримга сиҚмаган бир кўйда йўлга тушдим. Йўл-йўлакай тўхтаб, интиқ бўлиб эришганим "Қутлуғ қон"ни варақлаб қарардим. Бешқувурдан уйимизга етиб келгунимгача тахминан икки-уч соатча вақт ўтиб кетди.

(Давоми бор)


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter