Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Қонун ижроси билан кучли

Шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятига асосан умумий овқатланиш, савдо, маиший хизмат, соғлиқни сақлаш, таълим, газ, сув, электр таъминоти, почта ва алоқа, транспорт хизмати соҳалари бўйича мурожаатлар тушиб турибди. Мурожаат ва аризаларда истеъмолчи ҳуқуқининг бузилиши, хизмат кўрсатиш соҳаларида муомала маданиятининг етишмаслиги каби муаммолар кўтарилади.


Жамият ходимлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада ўтган тўққиз ой мобайнида 78та мурожаат ижобий ҳал этилди. Масалан, Шароф Рашидов тумани, "Қулама" маҳалласида яшовчи О.Донишевнинг аризасига мувофиқ унинг фойдасига 1 250 000 сўм ҳал қилиб берилди. Бахмаллик С.Ҳазратқуловга харид қилган сифатсиз маҳсулоти сифатлисига алмаштириб берилди. Ўнлаб фуқаролар ИҲҲҚ жамиятига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, мактублар йўллашган.

Мамлакатимизда "Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун 1996 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган. Қонуннинг қабул қилиниши ишнинг биринчи босқичи, холос. Энг муҳими, унинг ижросини таъминлашдир. Қонун ижросини таъминлаш эса ҳаммамизга - ҳар биримизга боқлиқдир. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ривожланиб бораётган ҳозирги даврда фуқаролар ўз ҳуқуқларини билишлари ва мажбуриятларини бажаришлари лозим. Бунинг учун улар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқий нормаларни яхши билишлари ва унга риоя қилишлари зарур.

Сарвар БЕКТЕМИРОВ,

шаҳар ИҲҲҚжамияти ижрочи

директори


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter