Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Истеъмолчидан узр сўради

Ғаллаорол тумани, "Геология" маҳалласида яшовчи Абдурашид Бозорбоев Жилли ўуллидаги "Тезкор" автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасига ўзининг "Жигули"сини олиб боради. Усталар машинани кўриб, мотор қисмини таъмирлаш зарурлигини айтишади.

 

А.Бозорбоев бозордан зарур эҳтиёт қисмларни олиб келганида усталар моторни очиб, эҳтиёт қисмларни ечиб олишганди. Усталар хизмат ҳақи 300 000 сўм бўлишини айтишади. Юқори нарх қўйишаётганини сезиб турган бўлса ҳам Абдурашид рози бўлишга мажбур бўлди, чунки, машинасининг эҳтиёт қисмлари ечиб қўйилган, уларни қайта йиғишнинг имкони йўқ эди. У чўнтагидаги бор пул - 150 000 сўмни устага тутқазади. Уста таъмир ҳақининг қолганига кафолат тарзида Абдурашиднинг паспорти ва пластик картасини ҳам олиб қолади.

Орадан анча вақт ўтса ҳам уста Абдурашиднинг паспорти ва пластик карточкасини қайтариб беришни хаёлига ҳам келтирмайди. Ниҳоят А. Бозорбоевнинг оғзаки мурожаатига мувофиқ шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари аралашгачгина паспорт ва пластик карточка эгасига қайтарилди. Устахона ишчилари истеъмолчидан узр сўрашди.

Гулбаҳор МУСИНОВА,

шаҳар ИҲҲҚ жамияти ахборот-матбуот сектори мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter