Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

НОТАРИАЛ БИТИМЛАР ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА

 

Бугунги кунда барча соҳалардаги ўзгаришлар ягона мақсадга, яъни тезкорлик ва қулайлик яратишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 27 февралдаги "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаб, турли битимларни расмийлаштириш жараёнидаги ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишни таъминлайди.

Энди нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомиллар автоматлаштирилиб, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими йўлга қўйилди.

Идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 1 июлидан бошланди, мамлакатимизнинг қолган барча ҳудудларида эса 2018 йил 1 июлидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилади.

Шамсиддин СУВОНОВ,

Адвокат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter