Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Барқарорлик ва фаровонлик мустаҳкамланишнинг муҳим омилидир

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар ва қарорлар ана шу мақсад учун хизмат қилади.

Август ойининг охирида бўлиб ўтган ялпи мажлисда сенаторлар томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини босқичма-босқич ижро этишга қаратилган 27 та масала, шу жумладан, 10 та қонун (уларнинг 6 таси янги қонун) кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжатлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатланишини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасидаги устувор вазифалар мажмуидир.

Сенаторлар томонидан маъқулланган "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳуқуқий ахборот тарқатиш соҳасидаги у ёки бу муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида жамлаб, келгусида бу соҳадаги ҳуқуқий бошқарувнинг тизимли бўлишини таъминлайди.

Эътиборли томони шундаки, қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралда қабул қилинган "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган. Шундай экан, қабул қилинган қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, давлат органлари ва ташкилотлари, ижрочилар, ҳар бир маҳалла, кутубхона ва таълим муассасига етказиш бугунги куннинг энг асосий вазифаси бўлиб қолади.

Бу фикрни "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига нисбатан айтиш мақсадга мувофиқдир. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 мартда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштирш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган вазифалар доирасида ишлаб чиқилган ҳужжат ҳар томонлама ривожланган, баркамол ёш авлодни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Қонун қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умумий қабул қилинган меъёр ва тамойилларига, хусусан, бола ҳуқуқлари декларацияси (1989 йил), БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси сингари ҳужжатларга мос келади.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни вакилга соҳада назоратни амалга ошириш, тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шубҳасиз риоя этилаётганлиги устидан назоратни амалга ошириш бўйича кенг ваколатлар беради.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунидаги янги қоидалар жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиради.

"Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни пойтахтимиз туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузишнинг ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларини белгилаб берди.

"Ўзбекистон Республикаси  ёшлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Қонун ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали рўёбга чиқариш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида дастуриламал ҳужжат бўлади.

 

Маматқул АБДУВАЛИЕВ,

Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter