Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ҚОИДАГА АМАЛ ҚИЛИНГ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Қарори билан давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига объект ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган.

 

Маҳаллаларда, аҳоли кўп йиғиладиган масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан йўл қўйилаётган қоида бузилиши ҳолатлари қанчалик зарар келтиришини ёнҚиндан азият чекканлар яхши билишади. Шунинг учун инспекторларимиз кенг кўламдаги тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Жиззах шаҳрида ўтган ўн ой мобайнида 75 та ёнғин содир бўлди. Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда электр ускуналаридаги носозликлар, иситиш печларининг носозлиги, оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, ёш болаларнинг олов билан ўйнаши каби ҳолатлар катта ёнғинларни келтириб чиқарганлиги маълум бўлди.

Аммо, ҳар битта ёнғин инсонлар ҳаётига таҳдид солиши, кўп машаққатлар эвазига бунёд этилган уй-жойларини, мол-мулкнинг бир зумда ёниб кетишига олиб келмоқда.

Шу каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги учун қуйидаги қоидаларни ёдда тутинг ва қатъий риоя этинг:

- ёш болаларни уйда олов билан қаровсиз қолдирманг;

- мавжуд электр тақсимлаш қутиларидаги электр симларини "Электр симларини ўрнатиш қоидаси" талабларига асосан ўтказиш, уларнинг уланган жойларини ҳимоялаб, махсус сақлагичларнинг ҳолатини доимий назоратга олинг;

- фарзандларингизга олов билан ўйнаш қандай оқибатларга олиб келиши хақида тушунтириб боринг;

- вақтинча ўтказилган электр симларидан ҳамда электр розеткага бир вақтнинг ўзида бир неча маиший электр ускуналарини улаб фойдаланманг;

- қўлбола электр ва ёқилҚи билан ишлайдиган иситиш печларидан фойдаланманг;

- уйларда электр симларини монтаж қилишда шифт қисмидаги қамишлар орасидан олиб ўтманг.

Санжар ХОЛМУРОДОВ,

шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори, сержант


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter