Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЯНГИ ҒОЯЛАР ЖАМЛАНГАН ЛОЙИҲАЛАР

 

"Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол аёли" кўрик-танловининг худудий босқичлари жорий йилда "Ташаббус ва ғояларимиз - мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!" шиори остида ўтказилаяпти.

Кўрик-танловда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг 12 июлида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши, бу жараёнда сиёсий партия сафларига қўшилган аёлларнинг ўрни ҳақида сўз юритилди.

Жиззах шаҳри. Зукко ва ташаббускор хотин-қизлар тақдим этган лойиҳаларда янги иш ўринлари яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, худудда ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари акс этди. Шунингдек, "Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир" йўналишида кўрик-танлов қатнашчилари сиёсий партия электорати манфаатларини ҳимоя қиладиган қонунлар мажмуаси мазмун-моҳиятини шарҳлаб беришди. "Сиёсий ҳозиржавоблик" йўналишида ҳамшаҳарларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунлар борасидаги билимлари синовдан ўтказилди.

22-умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Фотима Жуманазарова кўрик-танловнинг ғолиби деб топилди. Иккинчи ўринни 8-умумий ўрта таълим мактабида ишлаб келаётган Зуҳра Убайдуллаева эгаллади. Учинчи соврин Жиззах тиббиёт коллежининг ўқитувчиси Нилуфар Алламуродовага топширилди.

Шароф Рашидов тумани. Сиёсий партия фаоллари, "Фаол аёллар қаноти" етакчиларини жамлаган кўрик-танлов 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.

16-умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Гулчеҳра Толипова иштирокчилар ўртасида 1-ўринни эгаллади. 37-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Муслима Нажмиддинова кўрик-танловнинг иккинчи совриндори бўлишга лойиқ натижа қайд этди. Учинчи мукофот 50-умумий ўрта таълим мактабида ишлаётган Моҳира Мухторовага топширилди.

Жамила ЁДГОРОВА,

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят

Кенгаши мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлимининг бошлиғи


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter