Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

Шаҳар ИИБга Ҳамид Олимжон маҳалласида фаолият кўрсатаётган "Жиззах савдо контолтин" МЧЖга қарашли дўконда савдо қилаётган хусусий тадбиркор Барчиной Дўсматова ариза билан мурожаат этиб, иш пайтида дўконда турган сумкасидан 430 000 сўм пулини кимдир ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида пулни ўаллаорол тумани, "Оқтом" маҳалласида яшовчи фуқаро олганлиги аниқланиб, далилий ашёлар ҳужжатлаштирилди. Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

***

Вилоят ИИБда шаҳардаги "Ёшлик" маҳалласида яшовчи Гулмира Шаймардонованинг аризаси батафсил ўрганиб чиқилди. Г. Шаймардонованинг аризасига кўра, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Қ.Ф уни яхши ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, самолётда Туркиянинг Мерсин шаҳрига олиб боради. Туркияда қилган харажатларини айтиб 3000 АЈШ доллари қарз бўлганини маълум қилади ва паспортини олиб қўйиб фоҳишахонага жойлаштиради. У ерда хўрланганини, инсоний қадри паймол қилинганини баён этган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси, 2-қисми, "е,и" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

* * *

"Заргарлик" маҳалласи ҳудудидаги 31-уйнинг том қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Натижада том қопламасининг етти квадрат метр майдони ёниб кетган.

Суриштирув ишлари шаҳар ИИБ ЁХБ томонидан олиб борилмоқда.

***

Тумандаги "Сарайлик" маҳалласи, Каттатепа кўчасида истиқомат қилувчи Фурқат Солиев хонадонидаги оғилхонада ёнғин чиққан. Оғилхонанинг том қисми ёниб, олов унда сақланаётган сомонга ўтган. Айни пайтда ёнғин туфайли етказилган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда.

* * *

Ўтказилган "Комплекс" тадбири давомида "Куёвбоши" маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро уйининг томи (чердак)да 485 грамм "Каннабис" гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштирилди. Шу хусусда жиноий иш қўзғатилди.

Маълумотларни вилоят ИИБ ТИ ва АТБ инспектори, лейтенант Бобобек МАҲРАМОВ ва вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант Фаррух АБДУРАХМАНОВ умумлаштирди


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter