Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

УЙ СОТИБ ОЛМОҚЧИМИСИЗ, УНДА...

 

Савол: - Мен уй сотиб олмоқчиман.
Олди-сотди шартномасида нималарга эътибор бериш лозим?
Ж. Тўхтасинов,
Жиззах шаҳри
 


Жавоб: - Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Агарда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланилади.

Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ мол-мулкни топширишдан олдин сотиб олувчига ўтган ҳолларда, сотувчи мол-мулкнинг ёмонлашишига йўл қўймай, уни топширгунга қадар сақлаши шарт. Бунинг учун қилинган зарур чиқимларни, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига тўлаши шарт. Нотариуслар қонунга мувофиқ нотариал шаклда тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди. Томонларнинг хоҳишига кўра нотариус бошқа битимларни ҳам тасдиқлаши мумкин.

Сотувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти - бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун битимларни Фуқаролик кодекси 29-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.

Битимнинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакиллари, васий ёки ҳомийлари) фамилиялари, исм-лари ва оталарининг исмларини тўлиқ ёзиб, шахсан имзолайдилар.

Рустам Эсиргапов,

Жиззах шаҳар 1-Давлат нотариал

идораси нотариуси котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter