Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

 

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида 2016 йил 27 декабрда эьлон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун кучга кирди.

Айтиш керакки, янги қонун асосида бир қатор қонунларга, шунингдек, Жиноят кодексига муҳим ўзгартишлар киритилди. Ушбу тузатишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, жазо тайинлашнинг адолатли принципини таъминлашга, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга кўмаклашади. Бу ҳақда сўз борганда, мустақиллик йилларида юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва лебераллаштиришга алоҳида эьтибор қаратилаётганини таъкидлаш лозим.

Шу билан бирга, жиноятчилик аҳволи динамикаси ва қонунни қўллаш амалиёти таҳлили охирги беш йил мобайнида фуқароларнинг шахсий мулкини эгаллаш билан боғлиқ айрим тоифадаги жиноятларнинг ўсиб бориши кузатилганини кўрсатди. Хусусан, фирибгарлик жиноятлари 30 фоизга, автотранспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятларнинг 65 фоизга ошгани кузатилган.

Қабул қилинган қонун билан фирибгарлик ва транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари учун жазонинг содир қилинган жиноятга мутаносиблигини таъминлашга, бундай қилмишларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги оширилди.

Жумладан, фирибгарлик жиноятини содир қилганлик учун максимал жазо муддати амалдаги 6 ой қамоқдан 3 йил озодликдан махрум қилишгача оширилди.

Агар фирибгарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, жазо чораси энг кам ойлик иш ҳақининг 100-300 баравари миқдоридаги жаримадан 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача; кўп миқдорда ёки хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 300-400 баравари миқдоридаги жаримадан 5-8 йилгача озодликдан махрум қилишгача; жуда кўп миқдорда ёки уюшган гурух томонидан содир этилган бўлса, жазо миқдорини энг кам ойлик иш хақининг 400-600 баравари миқдоридаги жаримадан 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача оширилади.

Масалан, Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани судида 2017 йил 21 ноябрда тумандаги "Қораянтоқ" маҳалласида яшовчи Ўктам Данабаевга оид ¤збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг "б" банди билан айбли деб топилган жиноий иш кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланган Ў.Данабаевга суд ҳукми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан икки йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва қўшимча жазо сифатида 1 йилу 6 ойга барча турдаги корхона, муассаса ҳамда ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Шунингдек, 2017 йилнинг 7 декабрида бўлиб ўтган суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг "б" банди, 28,211-моддасининг 1-қисми, 227-моддаси 2-қисмининг "а" бандлари билан айбланган Жўрабек Қорабоевга оид жиноий иш кўриб чиқилди. Суд уни айбдор, деб топиб, 7 488 750 сўм жарима солди ва ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, қўшимча жазо сифатида 1 йилу 6 ойга барча турдаги корхона, муассаса ҳамда ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Худди шунингдек, Жиноят ишлари бўйича туман судида ЖК 168-моддаси 2-қисмининг "б" банди билан айбланган Лазиз Ҳайдаров иши кўриб чиқилди. У мазкур модда билан айбдор деб топилди, тўрт йил озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.

Мазкур жиноят турлари бўйича жазо чораларининг оширилиши юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, жазонинг адолатлилиги тамойилини таъминлаш, шунингдек, жиноятчиликка карши кураш чораларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ғиёсиддин ЯЛҒАШЕВ,

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани судининг раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter