Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ФОЙДАСИДАН ЗИЁНИ КЎП

 

Қиш мавсуми бошланиши билан аҳоли хонадонларида иссиқлик энергиясига бўлган талаб ошиб боради. Иситиш билан боғлиқ муаммоларни хонадон эгалари ҳар хил йўллар билан ҳал этишга ҳаракат қилишади. Бу эса охир оқибатда бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин.
 

Ҳозирги пайтда аҳо-ли инфрақизил нур тарқатувчи горелкалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаса ҳам шу ускуналарни хонадонларига ўрнатишмоқда.

Инфрақизил нур тарқатувчи горелкалар табиий ва суюлтирилган газда ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, ушбу горелканинг ичида ҳаво билан аралашган газ тирқишлардан чиқиб керамик плиткалар оралиғида ёнади ва қизиган плиткалар ўзидан инфрақизил нур чиқариб атрофга иссиқлик бера бошлайди. Ёниш маҳсулотлари таркибида инсон организми учун хавфли бўлган ис гази мавжуд.

Ушбу горелкалардан фақатгина ишлаб чиқариш цехларида иш жойларини иситиш учун, қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ майдончаларда, омборхоналарда, айвонларда, одамлар вақтинча бўладиган жамоат биноларини иситишда фойдаланиш кўзда тутилган. Уларнинг ёнғин чиқиши ва портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқариш объектларида, ертўлаларда, умумий овқатланиш шохобчаларининг савдо заллари, аудиториялар, ўқув синфлари, томоша заллари, шифохона палаталари ва бошқа хоналар остида ўрнатилиши таъқиқланади.

Ушбу горелкалардан аҳоли хонадонларида фойдаланиш эса турли хил кўнгилсиз воқеаларга, инсонларнинг ис газидан захарланишига, афсуски, айрим ҳолларда инсонлар ўлимига олиб келиши мумкин. Шу сабабли хонадонларимизни иситишда фақатгина хавфсизлик талабларига жавоб берадиган газдан ёки электрда ишловчи иситиш мосламаларидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Бахтиёр РАҲИМОВ,

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ Жиззах минтақавий

инспекцияси бошлиғи в.б.

Саъдулла МАЎМУДОВ,

1-туманлараро газ

таъминот участкаси ТХ ва ММҚ муҳандиси


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter