Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

МУАММОНИНГ КАТТА-КИЧИГИ БЎЛМАЙДИ

 

Бугунги кунда фуқароларимизнинг ариза ва шикоятлари қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиб, бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.
 

Бу уларнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, федерациянинг ҳудудий бирлашмалари, туман ва шаҳар жамиятларига ишончини тобора мустаҳкамламоқда. Энг муҳими, мурожаатда кўтарилган муаммонинг катта-кичиклигидан қатъий назар, унинг ечимига алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда.

Яқинда шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Фориш тумани Ухум қишлоғида яшовчи фуқаро Бобожон Бозоровдан мурожаат келиб тушди. Истеъмолчи ўз мурожаатида "Заргарлик" маҳалласидаги "Зебо" савдо мажмуасининг 39-савдо дўконидан харид қилган "Artel" русумли телевизори носоз чиққанлигидан норозилигини ва эътирозларини баён этган. Жамиятимиз ходимлари мурожаатни жойида ўрганишди.

ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам телевизор таъмирталаб ва носоз эканлиги маълум бўлди. Тадбиркор билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида истеъмолчига етказилган зарар тўлиқ қопланди.

Гулбаҳор МУСИНОВА,

Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамияти матбуот-ахборот мутахасисси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter