Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ХАБЕАС КОРПУС НИМА?

 

Истиқлол йилларида миллий қонунчилигимизни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, демократик тамойиллар ва халқаро ҳуқуқий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ва улар ижросини таъминлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Биргина "Хабеас корпус" институтининг миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам жой олгани ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.
 

Маълумки, хорижий мамлакатларда жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи "Хабеас Корпус" дея номланади. Бу атама 1679 йил 26 май куни инглиз парламенти томонидан қабул қилинган қонун - "Хабеас Корпус Акт" атамасидан олинган. Мазкур атама лотинчадан таржима қилинганда "шахсни (судга) келтириш" деган маънони англатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида миллий қонунчилигимизни халқаро-ҳуқуқий меъёрлар, хусусан, "Хабеас корпус" институти талабларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишларни бир неча босқичларга бўлиш мумкин. Биринчи босқич 1991-2000 йилларни ўз ичига олади. Бунда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва одил судлов тизими амалга татбиқ этилди. Яъни ушбу даврда мамлакатимизнинг Асосий қонуни - Конституциямиз, Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик, Фуқаролик-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва бошқа кодекслар, шунингдек, соҳага оид бир қатор қонунлар қабул қилинди.

2001-2012 йилларда иккинчи босқич амалга оширилди. Бу давр мобайнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда суд ҳокимиятининг ролини янада ошириш, жиноий жазоларни либераллаштириш, ўлим жазосини бекор қилиш, судга қадар иш юритиш босқичида суд назоратини кучайтириш, қамоққа олишга санкция бериш, айбланувчини лавозимдан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ваколатларини судларга ўтказиш, амнистия актини суд тартибида қўллаш, адвокатура институтини, ижро ишини юритишни ва процессуал қонунчиликни такомиллаштириш каби бир қатор муҳим вазифалар ўзининг ҳуқуқий ечимини топди.

Учинчи босқич 2012 йилдан Ҳозирги кунга қадар бўлган даврни қамраб олади. Бу давр мобайнида суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш, судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ташкилий чора-тадбирлар, хусусан, судьялик лавозимига номзодлар танлашнинг янги механизмлари яратилди. Айни чоғда ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Мамлакатимизда "Хабеас корпус" институтининг ўз вақтида ва пухта ўйлаб жорий этилгани бугунги кунда кўпгина амалий мисолларда ўз исботини топмоқда. Мазкур институтнинг амалиётга татбиқ этилиши инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг дахлсизлигини ҳимоя қилишда муҳим омил сифатида намоён бўл-моқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февраль куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармон мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Ҳаракатлар стратегиясида иккинчи устувор йўналиш сифатида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш белгиланди.

Мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим вазифларадан бири ҳам "Хабеас корпус" институтини қўллаш соҳасини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш асосий вазифа қилиб қўйилди.

Қонунчиликка ўзгартиришларнинг киритилиши Конституциямизнинг 19-моддасидаги фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас, деган меъёр ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда "Хабеас корпус" институтини янада такомиллаштириш ва уни қўллаш соҳасини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ғиёсиддин ЯЛҒАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани суди раиси.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter