Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

101 ХАБАР ҚИЛАДИ

 

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси марказий диспетчерлик хизматига Ёнғин ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғин Шароф Рашидов тумани, Тўптолобод маҳалласидаги янги участкада содир бўлган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 20 кв.м шифт ва том қисми Ёнғиндан зарар кўрган.
Ёнғин қисқа муддатда ўраб олиниб, ўчирилди. Ёнғинга иситиш печи мўриконининг носозлиги сабаб бўлганлиги аниқланди.

* * *

Шароф Рашидов тумани, Сўлоқли маҳалласидаги янги участкада ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида хабар олиниб, ўт ўчирувчилар сафарбар этилди. Ёнғин натижасида яшаш уйи-нинг 2 кв.м шифт қисми зарар кўрган. Ёнғин қисқа муддатда батамом ўчирилди. Бу гал ҳамёнғинга иситиш печи мўриконининг носозлиги сабаб бўлган. Ёнғин туфайли келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

* * *

Жиззах шаҳар, "Тинчлик" маҳалласи, Саховатли кўчасидаги яшаш хонадонида Ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар ЁХБга хабар келиб тушди. Ёнғин жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилди ва Ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Ёнғин натижасида яшаш хонадонининг 35 кв.м том қисми ёнган. Аниқланишича, Ёнғин иситиш печининг назоратсиз қолдирилиши натижасида рўй берган, кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

* * *

"Қалия" маҳалласи, М.Тошпўлатов кўчасида жойлашган яшаш хонадонида Ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида яшаш хонадонининг 5 кв.м пол қисми ёнган. Ёнғин иситиш печини назоратсиз қолдириш натижасида рўй берган, кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фаррух АБДУРАХМАНОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter