Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ТАМАКИФУРУШ ЖАЗОЛАНДИ

 

Амалдаги қонунларга кўра, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари билан махсус лицензияга эга тадбиркорларгина савдо қила олади. Лекин, мўмай даромад қилиш учун айрим шахслар яширин тарзда тамаки ва спирт-ли ичимликлар савдоси билан шуғулланиб келмоқда.

"Заргарлик" маҳалласида яшовчи Назира Абдуалимова ҳам савдо дўконида тамаки маҳсулотлари билан савдо қилаётганида Департамент ходимлари томонидан ушланди. Дўконда сақланаётган сигарета ва бошқа тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Шаҳар маъмурий судининг очиқ мажлисида ҳуқуқбузарлик содир этган Н. Абдуалимованинг иши кўриб чиқилди ва унга жарима жазоси белгиланди.

Абдурашид ЭРГАШЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter