Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

"AVTO-TEST" ЎҚИТИШ ТИЗИМИ – ҲАЁТГА

 

Шаҳар йўлларида автоулов ва пиёдалар иштирокидаги фалокатлар камаймаяпти. Вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумотлари билан танишсангиз, автоҳалокатлар натижасида инсонлар ҳам қурбон бўлаётганига назарингиз тушади. Хўш, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилмоқ лозим?

Йўл ҳаракати хавфсизлигини, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чораларини кучайтириш, шунингдек, ўқув жараёнига инновация услубларини жорий этиш йўли билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2017 йилда "Avtotest Report" масъулияти чекланган жамияти томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича "Avtotest 3.0" мультимедияли ўқув-услубий қўлланмаси тайёрланди. Ушбу вазифани юқори даражада адо этиш мақсадида "Avtotest Report" томонидан 30 соатлик инновацион малака ошириш курси ишлаб чиқилди. Шуни таъкидлаш лозимки, бугун асосий автоҳалокатлар ёшлар, тажрибасиз ҳайдовчилар иштирокида юз бермоқда. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек, юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар малакасини ошириш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 4 сентябрь куни ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг 2018 йил 1 январдан бошлаб "Avtotest Report" МЧЖ ўқув мажмуалари базасида 2 йилда бир марта малака ошириши мажбурийлигини белгилайдиган тартиб жорий этилди.

Жорий йил бошида ўз фаолиятини расман бошлаган "Автотест Жиззах" масъулияти чекланган жамиятининг янги биносида ҳайдовчиларнинг малака оширишлари учун барча шароитлар яратилди. Бинода ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун 6 та ўқув хонаси ва тест синовларини ўтказиш учун 1 та компьютер хонаси жиҳозланган. Ўқув машғулотлари олиб бориладиган барча ўқув хоналари энг замонавий компьютер, юқори ечимли проектор, кўргазмали қуроллар, бошқа техник ва махсус ускуналар билан жиҳозланди. Айни пайтгача 729 нафар ҳайдовчи қайта тайёрланди ва уларга махсус сертификатлар берилди. Вақтни бой бермай, Сиз ҳам бу имкониятдан фойдаланинг.

Норбой ЯНГИБОЕВ,

"Автотест Жиззах" масъулияти чекланган жамиятининг раиси


КЎНИКМАЛАРНИ ЎЗЛАШТИРДИМ
Жиззах шаҳрида янги кўчалар қурилмоқда. Шунга яраша жойларга йўл белгилари ҳам ўрнатилмоқда. Қишлоқдан келганҳайдовчилар бундай ўзгаришларни кўриб шошиб қолишмоқда.


Мен ҳам "Автотест Жиззах" МЧЖ ўқувида иштирок этдим. Бу ерда нафақат йўл ҳаракати қоидалари, балки замонавий автоуловларнинг хусусиятлари ҳам мукаммал ўргатилди. ўқув хоналаридаги компьютерларда йўл ҳаракати қоидаларига доир масалаларни тажрибали йўриқчилар ёрдамида мустақил ечиш кўникмаларига эга бўлдик.

Яхши ўқиганлигим сабабли белгиланган ўқув режаси якунидаги синовларни муваффақиятли топшириб, ҳайъат аъзолари қарорига кўра белгиланган турдаги автомобиль воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлдим. Машғулотларга қатнаш пайтида транспорт оламидаги энг сўнгги янгиликлардан тўлиқ хабардор бўлдим. ўқиш ва дунё миқёсидаги жараёндан ҳамиша огоҳ бўлиб бориш ижобий натижа беришига тўлиқ ишонч ҳосил қилдим.

Жамол МАНСУРОВ,

Ғаллаорол туманидаги "Жалолиддин" фермер

хўжалигининг раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter