Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ОДАМ САВДОСИ – ЖИРКАНЧ ИЛЛАТ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида республикамизда демократия умуминсоний принципларга асосланиши ва инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган. Қомусимизнинг 26-моддасига кўра, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиқларга дучор этилиши мумкин эмаслиги муҳрлаб қўйилган.
 

Бироқ, XXI аср инсоният учун қатор салбий иллатлар - терроризм, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, одам савдоси каби муаммоларни олиб келди. Маълумотлар таҳлилига кўра, одам савдоси ўта мураккаб ва ижтимоий хавфли ҳодиса тусини олган жиноят ҳисобланиб, бу жиноят гиёҳвандлик воситалари ва қурол яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Мол-давлатга ҳирс қўйган, ҳаётнинг нопок йўлларидан юрадиган кимсалар томонидан тез ва осон йўллар билан мўмай бойлик орттиришга қаратилган бу жиноят ўзининг чегара танламаслиги ҳамда домига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчамизда ғазаб уйғотмоқда.

Одам савдоси инсон шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан биридир. Бугунги кунда юртимизда бундай трансмиллий жиноятга қарши кураш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚКД зиммасига юкланган катта масъулият ушбу жирканч иллатга қарши курашиш барчамизнинг биринчи галдаги вазифаларимиздан бирига айланди, десак хато бўлмайди.

Таъкидлаш жоизки, фуқароларимизнинг ишонувчанлиги, ўз ҳуқуқларини тўлиқ билмаслиги, тез ва осон йўллар билан бо-йиб кетиш истаги бўлган, гиёҳвандликка ружу қўйганфуқароларимизнинг орамизда мавжудлиги, айрим оилалардаги салбий муҳит, фарзандларни назоратсиз қолдириш ва уюшган жиноий гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари ушбу жиноятларнинг содир этилишига олиб келмоқда.

Мамлакатимизда инсон манфаатларига хизмат қилиши кўзда тутилган ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар натижаларидан, халқимизнинг яшаш тарзини юксалтиришга қаратилган имтиёзлардан, яратиб берилаётган шарт-шароитлардан фуқароларимиз унумли фойдаланаётган бир пайтда одам савдосини ўзига касб қилиб олган кимсаларнинг орамизда борлигини минг афсус билан таъкидлашга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан жойларда ўтказилаётган профилактик тадбирлардаги мавзулар, айнан шу жиноятнинг олдини олиш, бартараф этишга қаратилгандир.

Бошқарма томонидан 2017 йилда бундай иллатларнинг олдини олиш, инсон шаъни ва қадр-қиммати, инсоний қадриятларни топташга уринган ҳар қандай шахсга қонун олдида жавобгарлик муқаррарлиги, фуқароларимиз ушбу жиноятлардан жабр кўришларининг олдини олиш мавзуларида жойларда 27 маротаба профилактика ва ҳуқуқ-тарғибот тадбирлари ўтказилди, шундан 4 тасиоммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

Тадбирларда аввало Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида" ги қонуни, мамлакатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтирилмоқда.

Шунингдек, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуннинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори билан Республика Идоралараро комиссияси тузилиб, миллий тадбирлар режаси тасдиқланди ва одам савдосига қарши курашишга қаратилган ҳуқуқий база яратилди. Келгусида фуқаролар ҳалоллик, фидоийлик, масъулият билан мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашишлари лозим.

Салим ҲИКМАТОВ,

Департаментнинг вилоят бошқармаси катта

инспектори, адлия кичик маслаҳатчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter