Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

олов - тилсиз ёв

 

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси марказий диспетчерлик хизматига ёнғин ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғин Шароф Рашидов тумани, "Тўптолобод" маҳалласи, янги участкада содир бўлиб, яшаш уйининг 20 кв.м шифт ва том қисми ёнғиндан зарар кўрган. Ёнғин қисқа муддатда ўраб олиниб, батамом ўчирилди. Ёнғин сабаби иситиш печи мўриконининг носозлигидан келиб чиққанлиги аниқланди.

 

** *

Шароф Рашидов тумани, "Сўлоқли" маҳалласи, янги участкада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида яшаш уйининг 2 кв.м шифт қисми зарар кўрган. Ёнғин қисқа муддатда батамом ўчирилди. Ёнғинга иситиш печи мўрисининг носозлиги сабаб бўлган.

** *

Жиззах шаҳар, "Тинчлик" маҳалласи, Саховатли кўчасидаги яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ЁХБга хабар келиб тушди. Дарҳол ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилди. Ёнғин қисқа муддатда бартараф этилган. Ёнғин натижасида яшаш хонадонининг 35 кв.м том қисми ёнган. Бу гал ҳам ёнғиннинг келиб чиқишига иситиш печининг назоратсиз қолдирилиши сабаб бўлган.


ҚЎЙЛАРНИ КИМ ЎҒИРЛАДИ


Гўшт бозорда фалон нархда сотилаётган бир пайтда, молни қаровсиз қолдириб бўлмайди.

Шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган, шаҳардаги "Хайробод" маҳалласида истиқомат қилувчи пенсионер Гулбаҳор Боймуродова Улуғбек СИУга қарашли "Зафаржон хотираси" фермер хўжалиги дала шийпонида сақланаётган олти бош қўйи номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди, йўқолган қўйлар қидирилмоқда.

 

 



ТОМОРҚА ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ


"Сайилжой" маҳалласида яшаётган Алишер Юсупов "Совунгарлик" маҳалласидаги бир танишининг "Зилол" маҳалласидан томорқа учун ер олиб бераман", деган гапига ишониб унга 15 млн. сўм бериб қўяди. Орадан уч йил ўтса ҳам на ердан, на пулдан дарак бор.

Ниҳоят А. Юсупов фирибгарлик қурбони бўлганини сезиб, шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат этди.

Аризага асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 



ВАЛЮТАФУРУШ ТУМШУҒИДАН ИЛИНДИ


Навоий вилояти, Нурота туманида яшовчи Улуғбек Улашевнинг СВОЖЖДЛҚКДнинг вилоят бошқармасига ёзган аризасига асосан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида шаҳарнинг "Қалия" маҳалласидаги А.Саъдуллаев кўчасида ва "Раваллиқ" маҳалласидаги Қ.Зокиров кўчасида яшовчи икки нафар фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, У.Улашевдан 4000 АҚШ долларини 33 000 000 сўмга сотиб олаётганларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратурасида жиноят иши қўзғатилди.


ҚИДИРУВДАГИ ЖИНОЯТЧИ УШЛАНДИ


Туманда ўтказилаётган "Қидирув" тадбири давомида, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси, 1-қисми, 168-моддаси, 2-қисми, "б" банди ва 25, 168-моддаси, 3-қисми "а" банди билан айбланиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган ва 2017 йил 23 декабрь куни қидирув эълон қилинган, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4-даҳаси, 4/20-уйда истиқомат қилувчи, 1970 йилда туғилган Маматқулов Холбўта Пардабоевичнинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги яширин манзили аниқланди. Туман ИИБ ходимлари томонидан жиноятчи ушланди ва Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимларига топширилди.


ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНДИ

 


 

"Қораянтоқ" маҳалласи, "Ўзбегим” кўчасидаги 83-уйда истиқомат қилувчи уй бекаси Шаҳло Назарқосимова яшаш уйидаги газ жўмрагидан ис гази сизиб чиққанини сезмай қолди.

Натижада бундан ўзи заҳарланиб, РШТЁИМнинг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. Суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Бобобек МАҲРАМОВ,

вилоят ИИБ ходими, лейтенант

Фаррух АБДУРАҲМАНОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter