Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

АДЛИЯ ХОДИМ ОРГАНЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

 

 

Хозирги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида мамлакатимиз раҳбарининг адлия органларига бўлган ишончи ва эътибори ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида адлия органлари ходимларидан юксак ҳуқуқий маданият, билим ва салоҳиятга эга бўлишликни талаб этади. Давр оҳангига ҳамоҳангликни намоён қилиш мақсадида 2018 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг "Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.
Вилоят адлия бошқармасининг масъул ходими Ориф ҲАСАНОВ ва мухбирларимиз суҳбати ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига бағишланди.
 

- Орифжон, таъбир жоиз бўлса, мазкур ҳужжат адлия органлари ва уларда ишлаётган ходимларни соҳа имиджини кўтаришга йўналтириб боради. Назаримизда, ушбу йўналишдаги ҳаракатлар янгича кўриниш олишига эҳтиёж бор эди...

- Буйруқда адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Адлия вазирлиги марказий аппарати, вазирлик тизимидаги барча идоралар, муассасалар ходимларининг касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиҚиндисидан иборат эканлиги белгилаб қўйилди.

Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, адлия органлари ва муассасалари ходимларида юксак ҳуқуқий онгни шакллантириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

- Ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш мажбурияти унинг адлия органи ёки муассасасига ишга қабул қилинган кундан эътиборан келиб чиқади, шундайми?

- Албатта. Адлия органи ёки муассасасига ишга кираётган шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирган ҳолда таништирилади.

Адлия органлари ва муассасалари ходимлари қонун ҳужжатлари ҳамда ¤збекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш адлия органлари ва муассасалари ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.

- Баҳолаш мезонлари дедингиз, у қандай амалга оширилади?

- Адлия органлари ва муассасалари ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги: хусусан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик, давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўй-маслик принциплари асосида амалга оширишлари керак.

Адлия органлари ва муассасалари ходимлари қуйидагиларга, жумладан, хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Адлия вазирлиги ҳайъати қарорларига, адлия вазирининг буйруқлари ва кўрсатмаларига ҳамда мазкур одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш, ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш, юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажаришга мажбур.

- Гоҳида адлия ходими ўз вазифасини бажараётган пайтда унга очиқдан-очиқ пора таклиф қилганлар ҳам бўлган...

- Адлия органлари ва муассасалари ходимлари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт.

Ходимга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахс-лардан уларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда муайян ҳаракатни бажариши ёки бажармаслиги эвазига бевосита ўзи ёки воситачи орқали пул, қимматли қоғозлар, моддий бойликлар, совғалар, ссудалар, мулкий моҳиятга молик бўлган хизматлар (шу жумладан, транспорт воситасидан фойдаланиш, даволаниш ва бошқалар) каби таклифлар билан мурожаат қилинган тақдирда, у ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиши ва таклиф қилган шахсни тегишли жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши лозим.

Адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари ўз бўйсинувидаги ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, адлия органи ва муассасасида ёки унинг таркибий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши, шунингдек, ўз бўйсинувидаги ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, бошқа қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.

Раҳбар қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги, гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек, ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатьий равишда олдини олиши лозим.

Раҳбар манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши, коррупциянинг олдини олиш, шунингдек, тизимда коррупцияга қарши курашишда яқиндан ёрдам бераётган ходимларни турли тазйиқлардан ҳимоялаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриши, ўз бўйсинувидаги ходимларнинг иш ҳажми ва вазифалар тақсимотини улар эгаллаб турган лавозимидан келиб чиққан ҳолда аниқ белгилаши, уларга хизмат вазифаларидан ташқарига чиқувчи топшириқларни бермаслиги, ходимларни самарали бошқариши, ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт.

Раҳбар ўзига бўйсинувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.

- Шу ўринда ходимга нисбатан қўйиладиган талаблар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

- Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда ходимнинг ташқи кўриниши фуқароларнинг давлат органига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлилиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак.

Ходимлар хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.

Ходим ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.

Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

Ходимларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади. Ходимлар ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги, шу-нингдек, лавозимни эгалламаслиги керак.

Ходим ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас. Ходим ўз раҳбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Ходим лавозимга тайинланаётганда ва хизмат вазифаларини бажараётганда ўзининг хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигининг мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши имконияти тўғрисида маълум қилиши шарт.

Ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

Ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишлари адлия органлари ва муассасаларидаги одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Одоб-ахлоқ комиссияси, тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимларидан камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Одоб-ахлоқ комиссиясининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари тегишли адлия органи ёки муассасаси томонидан тасдиқланган одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги Низомда белгиланади.

Одоб-ахлоқ комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаларини ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли хулоса чиқаради.

- Одоб-ахлоқ қоидалари бузилганда қандай чоралар қўлланилади?

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари бузилган деб топилган ҳолатлар юзасидан тегишли адлия органи ёки муассасаси раҳбарига интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида таклиф киритади ёхуд йўл қўйилган қоидабузилишнинг хусусияти, қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атворини ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан келгусида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўймаслиги тўғрисида огоҳлантириш билан чекланади.

Ходим ўзи йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек, тегишли раҳбарнинг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Суҳбатни Асад МУСТАФОЕВ ва

Раҳматулла ЮНУСОВ ёзиб олди


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter