Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

 


 

Шаҳарда ўтказилган тадбир давомида ўзини шубҳали тутган, "Қалия" маҳалласида яшовчи У.К тўхтатилиб, 2-ички ишлар бўлимига олиб келинди. Текширув давомида унинг чўнтагидан қоғозга ўралган 5,7 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси чиқди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

* * *

Шаҳардаги "Турон" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг аризаларида Шароф Рашидов туманидаги "Қанғли" маҳалласи, Беклар қишлоғида яшовчи А. И "Корея давлатига ишга юбораман" деб 3250 АҚШ доллари ва 2 400 000 сўм пулларини олганлиги, аммо пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги маълум қилинган.

ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.

* * *

"Сўлоқли" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро "Нива" русумли автомашинасини "Мустанг макс" фермер хўжалигининг даласига қўйиб кетганида, номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилиб туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Зарбдор тумани "Оқбулоқ" маҳалласида истиқомат қилувчи Х.А содир этиб, ушбу автоуловни "Ҳамзаобод" маҳалласи ҳудудидаги "Анҳор" чойхонаси олдида қолдириб кетганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши кўзғатилган.

* * *

Жорий йилнинг 25 июль куни шаҳар ИИБга "Раваллиқ" маҳалласи Бодомзор кўчасида истиқомат қилувчи Д.К ариза билан мурожаат қилиб, аризасида бир кун аввал "Ором буюм бозори"да харид қилиб юрган вақтида сўмкасида бўлган 2.980.000 сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Шароф Рашидов тумани "Қулама" маҳалласида истиқомат қилувчи шахс (исми тергов манфаатидан келиб чиқилиб ошкор қилинмади) содир этганлиги аниқланиб далилий ашё ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бекзод АЛИЖОНОВ,

вилоят ИИБ Ахборот-мультимедия

гуруҳининг мутахассиси, катта сержант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter