Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

 

Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 

Шаҳар адлия бўлими ташкил этилганидан буён бўлимга 16 нафар фуқаролар ва 7 нафар юридик шахснинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 18 таси кўриб чиқилган. Уларнинг 11 таси қаноатлантирилган, 7 таси бўйича тушунтиришлар берилган.

Масалан, шаҳардаги "Қассоблик" маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Рустамованинг Шароф Рашидов тумани компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежидан туғруқ-таътил пуллари ва ойлик иш ҳақини ундириб беришни сўраб ёзган мурожаати кўриб чиқилди. Коллеж маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида коллеж раҳбари номига тақдимнома киритилди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида фуқаро Д.Рустамовага 4 млн. 890 минг сўм туғруқ-таътил пули ва 110 минг сўмлик иш ҳақини тўлаб берилиши таъминланди.

Шаҳар адлия бўлими томонидан ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасаларда сайёр қабуллар ҳам ўтказиш йўлга қўйилди. Сайёр қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг ҳам тезкорлик билан ҳал этилишига, масала ва муаммоларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, "Учариқ" маҳалласида ўтказилган қабулда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро М.Қайнаров якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлигини, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида ДТ "Халқ банки" шаҳар филиалидан 30 млн. сўм миқдорида кредит олиш учун ҳужжат топширган бўлсада, кредит маблағлари ҳозирги кунга қадар берилмаганлигини баён этди. Тадбиркор мурожаати кўриб чиқилиб, бўлим аралашуви билан тадбиркорга шу йилнинг 13 июлида 30 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди.

Шаҳардаги Алишер Навоий маҳалласи, Х.Абдужаббаров кўчаси 24-уйда яшовчи Н.Юлдашевага тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун ДТ "Халқ банки" шаҳар филиалидан 38 млн. сўм миқдорида савдо кредити ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ш.СУЮНОВ,

шаҳар адлия бўлимининг

бошлиғи

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter