Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ОДАМ САВДОСИ ЧЕГАРА БИЛМАС ЖИНОЯТ

 

Оммавий ахборот воситаларида одам савдоси хавфли жиноят эканлиги, у инсон қадр-қимматини ерга уриши ва айрим шахслар бунинг орқасидан мўмай бойлик орттираётгани тўҚрисида огоҳликка даъват этувчи мақолалар, кўрсатув ва эшиттиришлар берилаётгани, жойларда турли тадбирлар ўтказилаётганлигига қарамай бу жиноятдан жабр кўраётганлар ҳамон учраб турибди.
 

Хорижий давлатларга ноқонуний йўллар билан бориб бойлик топиш иштиёқида ёки бошқаларнинг тоғ-тоғ пул топиш мумкинлиги ҳақидаги ваъдаларига учиб, мавҳумлик жарлигига қадам ташлаётган юртдошларимиз одам савдоси қурбонига айланиб қолишмоқда. Жумладан, зарбдорлик Дилдора ҳамда Махлиё (фамилиялари тергов манфаатлари учун ошкор қилинмади) исмли қизлар ҳам бошқаларнинг ваъдасига учиб, жабр-дийдаларга айланганлардан. Улар қисқа вақтда катта бойлик орттириш мақсадида Туркияга бориб қуллик исканжасига тушиб қолишади, хўрликларни бошидан кечиришади.

Айни даврда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ўз қурбонларини қишлоқда яшовчи содда одамлар орасидан излашмоқда. Шунинг учун ҳам кейинги пайтда одам савдоси тузоғига тушганлар орасида қишлоқларда яшовчилар сони кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун қишлоқларда яшаётган фуқаролар одам савдоси қурбонига айланган яқинларини қутқариш учун қаерга мурожаат қилишни билмай оввора бўлиб юришади.

Ҳолбуки, одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олишга ваколатли бўлган ташкилотлар бор. Хорижий давлатларда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонликларни қутқариш, уларни оиласига қайтариш бўйича халқаро ташкилотлар билан иш олиб бориш бўйича тажриба тўплаган "Истиқлол авлоди" нодавлат нотижорат ташкилоти амалга ошираётган савобли ишларни алоҳида эътироф этиш зарур. Ушбу ташкилот ёрдами билан ўнлаб юртдошларимиз қуллик азобидан қутилишди. Кўплаб ўзбекистонликлар тиббий, руҳий мадад олдилар.

Бойлик топиш илинжида фарзандингизни ёки яқин қариндошларингизни алдаб, уларни одам савдоси азобларига гирифтор қилишга тайёр нусхалар доим қандайдир янгиликлар ўйлаб топмоқда. Шунинг учун доим огоҳ бўлинг! ¤з эркингизни бегоналар қўлига топшириб қўйманг.

Осим УМАРОВ,

Жиззах ҳарбий прокурорининг

ёрдамчиси, адлия капитани

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter