Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

Шаҳардаги Бобур маҳалласи, Янгиер кўчасида жойлашган "MALISH" кийим-кечак дўконида ёнғин чиқди. Ёнғин оқибатида дўконнинг шифт қисми ва кийим-кечаклар ёнган. Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви сабабли келиб чиққан. Ёнғиндан кўрилган зарар миқдори 103 000 000 сўмни ташкил этади.

* * *

"Қассоблик" маҳалласи, Завқий кўчасидаги 20-уйда истиқомат қилувчи А.Бўроновнинг ҳовлисидаги ҳаммомда ёнғин чиққан. Ҳаммом шифти, ёғоч ва тахтадан иборат қисмлари ёнғиндан зарар кўрган. Ёнғин иситиш печи мўрисининг носозлиги туфайли келиб чиққан.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган Шохрух Қурбонов Камолиддин Суяров номли шахс ўзини "Жиззах электр таъминоти корхонаси назоратчиси", деб таништириб, 1 600 000 сўм қарзи борлигини айтгани ва пулни олгач ҳеч қандай ҳужжат бермай кетганлигини баён этган.

Шунингдек, "Иттифоқ" маҳалласида яшовчи Турсуной Ахтамова ҳам К.Суяров "Қарздорлигингиз бор", деб 500 000 сўм олиб кетганлигини, аммо бунинг учун ҳужжат бермаганлиги ҳақида ариза ёзган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

* * *

Шаҳарда ўтказилган "Комплекс" тадбири давомида Бунёд маҳалласи, Тоғишамол кўчасида яшовчи С.Энинг уяли қўл телефони хотираси текширилганда унда "Иегова шоҳидлиги" диний оқимининг миссионерлик фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлган овозли ва фото суратли, видеолавҳалар борлиги аниқланди. Уларни С.Э танишларига тарқатиб юрган. ВИИБ ТЭЈКБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

* * *

Шароф Рашидов тумани, "Тоқчилик" маҳалласида яшовчи А.Хожиев "Нексия" русумли автоуловда Бахмал кўчасида ҳаракатланаётган пайтда кўчани кесиб ўтаётган Анвар Шодмоновни уриб юборган. Жабрланувчи РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилди.

* * *

Зоминлик Турдибек Джураев "ВАЗ-2107" автоуловини Зарбдор йўналиши бўйича бошқариб кетаётганида "Нонисангил" маҳалласида истиқомат қилувчи Қаҳрамон Маматқуловни уриб юборган. Жабрланувчи РШТЁИМнинг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилди.

* * *

"Мўлканлик" маҳалласида истиқомат қилувчи Иброҳим Суннатов "Спарк" русумли автомашинада "Сарайлик" маҳалласи, Сарайлик кўчасида яшовчи Норпўлат Мирзаевни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этади. Натижада Н.Мирзаев жароҳат олиб РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилди.

Содир этилган барча йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тезкор маълумотларни вилоят ИИБ ходими Тўйчи АСАТОВ, ЙЎХБ ходими Эркин ОЧИЛОВ ва шаҳар ЁХБ ходими Санжар ХОЛМУРОДОВлар тайёрлади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter