Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ЯШИРИН БИЗНЕСЧИЛАР

 

Кейинги пайтда кўрилган чораларга қарамай истеъмолга яроқсиз пахта мойи ишлаб чиқариш камаймаяпти.

Туман ИИБ ходимлари ўтказган тадбирда Олтинсой қишлоқида яшовчи Отабек Ибрагимов ҳам қўлбола жувоз ускунаси ўрнатиб, уни электр тармоқига ўзбошимчалик билан улаганлиги ва чигитдан инсон саломатлигига зарар келтирувчи мой ишлаб чиқараётгани аниқланди. Тадбир давомида иккита жувоз ускунаси, учта темир бочка, 253 литр жувоз ёғи ва бошқа механизмлар, чигит ҳамда ёҚи олинган пахта шроти ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди.

Шунингдек, "Тараққиёт" маҳалласида яшовчи Рашид Сулаймонов, "Эски тошкентлик" маҳалласида яшовчи Хадича Тўйчиевалар ҳам қўлбола жувоз ускунасини ўрнатиб, яширин равишда истеъмолга яроқсиз мой ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.

Аниқланган барча қонунбузилишлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, судга оширилди. Суд айбланувчиларнинг ишини кў-риб чиқиб, тегишли тартибда жазо тайин этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Барно УМАРОВА,

туман прокурори


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter