Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

СУДЛАРГА БЎЛГАН ИШОНЧ ЯНАДА ОРТМОҚДА

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида судьялар ва суд идораси ходимларига бир қанча имтиёзлар берилди, фармон ижросини таъминлаш мақсадида устувор вазифалар белгиланди.

  •  

Мазкур фармондан келиб чиқиб, республиканинг барча судлари фаолиятини таҳлил қилиш, улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ҳамда Судьялар олий кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда суд-ҳуқуқ тизимидаги муаммоларни ўрганиш билан бирга аҳоли сайёр қабуллар ўтказилди.

Жумладан, жорий йилнинг 24-26 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва ўринбосарлари вилоятимизнинг барча ҳудудлари аҳолиси билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказди. Учрашувлар жараёнида аҳоли билан очиқ мулоқот, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сайёр қабул ва фуқароларнинг таклиф-мулоҳазалари, уларни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалалар ҳамда суд органлари томонидан чиқарилган қарор ва ҳукмлардан норозилиги ҳолатлари ўрганилди. Мавжуд тўртта суд масъуллари ҳар бир мурожаатни тинглаб, уларга қонуний жавоб ва ҳуқуқий маслаҳат беришди. Унда фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, аксарияти ҳуқуқий ечим топди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида жами 1494 нафар шахсга нисбатан 1169 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 1220 нафар шахсга нисбатан 921 таси бўйича ҳукмлар чиқарилган, 268 нафар шахсга нисбатан 242 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Ўтган давр мобайнида ҳаракатдан тугатилган ишларнинг 253 нафар шахсга нисбатан 231 таси ярашганлиги муносабати билан, 15 нафар шахсга нисбатан 11 та жиноят иши бошқа асосларга кўра тугатилган.

Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган жиноят ишлари бўйича 107 шахсга жарима, 4 нафар шахсга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 465 шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 32 шахсга нисбатан мажбурий жамоат ишлари, 221 шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 226 шахсганисбатан озодликдан маҳрум қилиш ва 44 шахсга нисбатан шартли ҳукм қилиш тариқасидаги жазолар тайинланиб, ҳукм чиқарилган.

Шунингдек, 589 нафар шахсга нисбатан 480 та жиноят иши 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларга оид ишларни, шундан 36 нафари вояга етмаган шахсларни ташкил қилса, 31 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида кўрилиб, ушбу шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Аёллар томонидан содир қилинган жиноятларни таҳлил қиладиган бўлсак, бу кўрсатгич 66 нафар шахсга ёки 27,8 фоизга камайганлигини кузатишимиз мумкин. Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоатчи ҳимоячи иштирокида 23 нафар шахсга нисбатан 17 та жиноят иши кўрилган бўлиб, уларнинг кафиллиги асосида 16 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланганлигини кузатишимиз мумкин.

Шунингдек, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар оқибатида етказилган 46.277.754.829 сўм моддий зарар қоплангани муносабати билан 123 та жиноят иши бўйича судланган 180 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят ишлари бўйича судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган яъни, жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва мажбурий жамоат ишлари жазолари тайинлаш амалиёти йўлга қўйилган.

Эркин ХОДЖАКУЛОВ,

жиноят ишлари бєйича вилоят суди раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter