Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА

  • Жиззахда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Кун.уз сайтига маълум қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказиш белгилаб қўйилди. Умумдавлат акциясиэндиликда жойларда фаолият олиб бораётган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ва кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш туман (шаҳар) комиссиялари томонидан амалга оширилмоқда. Акция аҳолига ноқонунийқурилган турар жойларини қонунийлаштириб бериш ҳамда ўз мулкларини эркин тасарруф этиш имконини беради. Аҳоли томонидан бу масалага доир аризалар ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бугунги кунгача вилоят бўйича 846 та аризалар келибтушган. Шундан иш жараёнидаги мурожаатлар сони 338 та бўлиб, бир марталик йиғимни тўлаш учун юборилган ҳисобварақ-фактуралар сони 147 та, рад этилганлар сони 179 тани ташкил этади. Шу кунга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 182 та қарор қабул қилинган.

Шароф Рашидов туманида Давлат хизматлари маркази 54 та, Жиззах шаҳрида 56 та мурожаатларни қабул қилди.

"Гуруч курмаксиз бўлмайди", деганларидек,кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси бўйича ҳам айрим давлат идора ва ташкилотларида қонунбузилиш ва бепарволик ҳолатлари учраб турибди. Рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, Жиззах вилоятининг ўзида 25 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 15 нафар масъул шахслар огоҳлантирилди, учта ташкилотга нисбатан тақдимнома киритилди, уч нафар масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича умумдавлат акцияси 2019 йилнинг 1 майига қадар давом этиши белгиланган.

Сарвиноз ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Давлат хизматлари

агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ахборот хизмати мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter