Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

"Жиззах овози"нинг ҳуқуқий маслаҳатхонаси ҚОҒОЗБОЗЛИК ВА ТЎСИҚЛАРСИЗ ФАОЛИЯТ

  • Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинганидан сўнг кўплаб газетхонлар фармонга асосан бўш турган давлат мулки объектларини сотишга, ер участкаларини беришга ҳамда тадбиркорлик ва инвестиция лойиҳаларини фаол амалга ошириш борасида берилган имкониятлар тўғрисида хабар беришимизни сўраб таҳририятга мурожаат қилишди. Фармон мазмун-моҳиятини Шароф Рашидов тумани адлия бўлими бошлиғи А. Шайжигитовва шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси А.Бойматов шарҳлайди.

 

Таҳлиллар ҳудудларда бўш турган давлат мулки объектларини сотишга, ер участкаларини беришга ҳамда тадбиркорлик ва инвестиция лойиҳаларини фаол амалга оширишга тўсқинлик қилаётган ортиқча бюрократик талаблар ва қийинчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Президентимиз фармони ана шу тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Фармон асосида 2019 йилнинг 1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.

I. Эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига бир қатор қўшимча ҳуқуқлар берилди.

Биринчидан, маълумки, кўп ҳолларда кўчмас мулк объектлари ўта қиммат нархда савдоларга чиқарилганлиги сабабли, тадбиркорлар бундай объектларни сотиб олишга қизиқмайди.

Мисол учун, Сирдарё вилояти Ховос туманидаги қурилиши якунланмаган "Трансгазинженеринг" унитар корхонасининг 4 221 м2биноси 4,4 млрд сўмга баҳоланганлиги сабабли, 2015 йилдан буён сотилгани йўқ.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда ҳудудларда 50 мингдан ортиқ бўш турган объектларнинг 5 мингдан зиёди давлат мулки объектлари ҳисобланади.

Эндиликда вилоят ҳокимлари бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламай туриб 1 сўм қийматдаги бошланғич нархда "E-IJRO AUKSION" орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда сотиш ваколатига эга бўлишди.

Бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим, бунда Президент, Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳокимият қарорларига асосан аввал савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари ҳам муайян шарт қўйилиб, яъни инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланҚич нарх билан "E-IJRO AUKSION" орқали сотилади.

Қолган кўчмас мулк объектлари эса қайта баҳоланмайди, улар аукцион ўтказиш кунидаги нарх бўйича "E-IJRO AUKSION" орқали сотилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter