Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ: ИЛОННИНГ ИШИДУР ОҒУ СОЛИШ

  •  

    Ўзбек халқи мустақилликка эришганидан бери тинч меҳнат, фаровон турмуш барпо этиш йўлида саъй-ҳаракат қилиб келмоқда. Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришларни кўрган ҳар бир пок қалбли инсон Ўзбекистонга, унинг халқига ҳавас билан боқмоқда.

Аммо юртимизга ҳасад билан назар ташлаётганлар ҳам йўқ эмас. Энг афсусланарлиси, хорижга ишлаш ёки бошқа мақсадлар билан кетган ёшларимиз ана шу нопок ниятли кимсалар, гуруҳлар томонидан қўйилган тузоқларга тушиб қолишмоқда. Мамлакатимизда бошбошдоқликни келтириб чиқариш, бу билан ривожланиш ва тараққиётни тўхтатишни ўз фарзандларимиз қўли билан амалга оширишни кўзлаган кучлар борлиги доим ёдимизда бўлиши лозим.

Яқинда тумандаги "Равот" маҳалласида яшовчи Сардор Абдуллаев ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс "Телеграм" ижтимоий тармоқ орқали телефонига сохта жиҳод ғояларини, жангари гуруҳлар фаолиятида иштирок этишга чақириқ аломатлари мавжуд бўлган ва жангари гуруҳларга хайрихоҳлик кайфиятидаги маълумотларни юбораётгани ҳақида хабар қилди. Телефондаги хабарлар ўрганиб чиқилганида, ҳақиқатан ҳам улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш ва тайёрлаш тақиқланган маълумотлар эканлиги маълум бўлди. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида С. Абдуллаев телефонига хабар юборган кимсанинг шахси аниқланди. У Шароф Рашидов туманида яшаб, 2017 йилнинг 8 декабрида Туркияга ишлаш учун кетган фуқаро бўлиб чиқди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

* * *

  • Туман ҳудудида ўтказилган "Комплекс" тадбири давомида "Хайробод" маҳалласи, Ойбек кўчасидаги 7-уйда яшовчи Отабек Қўзиевнинг телефонида 238 та диний мазмундаги материаллар борлиги ва уларни "Телеграм" ижтимоий тармоғи орқали танишларига тарқатаётгани маълум бўлди.

О. Қўзиев қилмиши юзасидан тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

* * *

Тумандаги "Ҳазрати Билол" жомъе масжиди имом-хатиби Камолиддин Нурматов Бобур маҳалласида яшовчи Аброр Айқулов билан фарғоналик Ферузахон Исломоваларнинг ФХДЁ бўлимининг никоҳ гувоҳномаси бўлмаса ҳам 100 000 сўм эвазига шаърий никоҳини ўқиганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бобур ҚОСИМОВ,

туман ИИБТЭҚКБ масъул ходими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter