Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

“ЖИЗЗАХ ОВОЗИ”НИНГ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНАСИ ҚОҒОЗБОЗЛИК ВА ТЎСИҚЛАРСИЗ ФАОЛИЯТ (Давоми. Аввали ўтган сонда)

  •  

    Бу борада белгиланадиган мажбуриятларнинг тушунчаси бўйича савол туғилиши табиий. Инвестициявий мажбурият пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятларни ўз ичига олади. Инвестициявий мажбуриятга мисол қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:
  • ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар,
  • асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;
  • таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
  • ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;
  • сотиб олинган объектнинг давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;
  • маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва ҳоказо.

Таъкидлаш лозимки, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламай туриб 1 сўм қийматдаги бошланғич нархда сотиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимлари:

  • бўш турган кўчмас мулк объектларини аниқлаш учун мунтазам тарзда уларни хатловдан ўтказиб бориши;
  • хатлов натижалари бўйича бўш турган кўчмас мулк объектлари рўйхатини шакллантириши;
  • қисқа муддат ичида шакллантирилган рўйхатдаги кўчмас мулк объектларини "E-IJRO AUKSION" орқали савдога чиқариш чораларини кўриши талаб этилади.

Бундан ташқари, фармон билан Мажбурий ижро бюроси томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларига суд қарорларига мувофиқ давлат тасарруфига ўтказилган бир қатор нотурар жойлар сотиш учун ўтказилиши белгиланди.

А.БОЙМАТОВ,

шаҳар адлия бўлими етакчи

маслаҳатчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter