Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ТЕЗЛИКНИ ОШИРМАНГ ЧЎНТАККА ЗАРАР!

МАЪЛУМОТ УЧУН:
Республикамиз ҳудудида йилига ўртача 9-10 мингта йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилади. Шундан 2 мингга яқин автоҳалокат оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда. Бу кўрсаткичларнинг ортишида вилоятимизнинг ҳам ҳиссаси бор. Жумладан, жорий йилнинг ўтган ўн ойи мобайнида вилоятимиз атомобиль йўлларида жами 310 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, улар туфайли 115 нафар фуқаро вафот этди, 252 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олишди.
Содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда транспортларнинг ҳаракатини тартибга солиш, қоидабузарларга нисбатан муросасиз бўлиш, профилактикани кучайтириш мақсадида ўтказилган тадбирларда ўтган 9 ой мобайнида жами 99 471 та турли қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, шундан 39 019 таси қўпол қоидабузарликлар сифатида баҳоланди.
Вилоят ЙЎХ бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлар томонидан олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан 1527 та ҳолатда транспорт воситасини спиртли ичимлик ичиб бошқариш ҳолатлари аниқланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 19 майдаги 377-сонли ва жорий йилнинг 30 август куни қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 701-сонли қарорларини ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан бир қатор зарур чоралар кўрилди. Хусусан, ҳафтанинг ҳар жума куни "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" ҳамда ҳар ойнинг учинчи жума куни "Автомобилсиз кун" акциясини ўтказиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 377-сонли қарорида қасддан қоидабузарлик ҳолатлари содир этаётган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни кучайтириш масаласи белгилаб берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда 2018 йилнинг 23 октябрида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-503-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг йўл ҳаракати хавфсизлигига доир бир қатор моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда мухбиримизга вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори, капитан Эркин ОЧИЛОВ сўзлаб берди.

  • Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (125-модда)


Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек, мотоцикл ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, - энг кам иш ҳақининг (бешдан) иккидан бир қисми миқдорида (101 365 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.


  • Транспорт воситасини бошҳариш вақтида Ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (1281-модда).

 

Энг кам иш ҳақининг (икки) уч баравари миқдорида (608 190 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг (уч) тўрт баравари миқдорида (810 920 сўм) жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

 


 


  • Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши (1283-модда).

 

3-Қисми - Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, энг кам иш ҳақининг (етти) тўққиз баравари миқдорида (1 824 570 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

4-Қисми - Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши, энг кам иш ҳақининг (ўн) ўн беш баравари миқдорида (3 040 950 сўм) жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг 5-қисми - Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида (5 068 250 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.


  • Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш (131-модда).


1-Қисми - ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида (5 068 250 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

2-Қисми - Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг (ўттиз) қирқ баравари миқдорида (8 109 200 сўм) жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

3-Қисми - Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида (5 068 250 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.


  • Транспорт воситалари Ҳайдовчиларининг йЎл Ҳаракати Қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҲати ёки анча миҚдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (133-модда).

 

1-Қисми - Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши, энг кам иш ҳақининг (уч бараваридан беш бараваригача) беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.


  • Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошҚа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши (134-модда).


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, энг кам иш ҳақининг (бир бараваридан икки бараваригача) икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.


  • Йўл Ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши (135-модда).

1-Қисми - Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги, шунингдек, транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (ушбу Кодекс 1351-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек, ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқариши, энг кам иш ҳақининг (иккидан бир қисми) бир баравари миқдорида (202 730 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

2-Қисми - Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс-га транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши -

энг кам иш ҳақининг (уч) беш баравари миқдорида (1 013 650 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

3-Қисми - Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши - энг кам иш ҳақининг (беш) ўн баравари миқдорида (2 027 300 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.


  • Транспорт воситалари Ҳайдовчиларининг ва йқл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бЎйин товлаши 136-модда.


1- Қисми - Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши - транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида (3 040 950) жарима солишга сабаб бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишни маслаҳат берган бўлардим.

Асад МУСТАФОЕВ

ёзиб олди


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter